Моуриньо Алдервейрелдни “МЮ”да кўрмоқчи
21 мая 2018 22:50
Новости
Моуриньо Алдервейрелдни “МЮ”да кўрмоқчи
“Тоттенхэм” ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд фаолиятини “Манчестер Юнайтед” клубида давом эттириши мумкин.
Бельгиялик 29 ёшли футбол “Қизил иблислар”нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий нишони бўлиб турибди. Тобини “МЮ” либосида кўришни шахсан Жозе Моуриньонинг ўзи истаяпти.
Эътиборлиси, Алдервейрелднинг ўзи ҳам “Олд Траффорд”га кўчиб ўтишга қарши эмас. У шу мақсадда “Тоттенхэм” томонидан таклиф этилган янги шартномага рози бўлмади.
Ҳимоячининг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган. Музокаралар осон кечмаслиги аниқ. Боиси, “Тоттенхэм” президенти Дэниэл Леви Алдервейрелдни 75 миллион фунт стерлингдан камига сотмоқчи эмас.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии