Монтелла: "Милан" "Женоа" билан баҳсда ёрқин ўйин кўрсатмади, бироқ 3 очкога эга бўлди"
19 мар 2017 19:12
Новости
Монтелла: "Милан" "Женоа" билан баҳсда ёрқин ўйин кўрсатмади, бироқ 3 очкога эга бўлди"
"Милан" бош мураббийи Винченцо Монтелла "Женоа"га қарши А Сериянинг 29-тур учрашувида қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Биз яхши ўйин ўтказдик. Тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб туриш учун сабр қилиш кераклигини тушуниб турган эдик. Биринчи бўлимда 3-4 та яхши вазиятга эга бўлдик.
Танаффусдан сўнг "Женоа" ҳеч қандай вазият яратмади, биз ўйинни бошқардик. Ёрқин ўйин кўрсатмаган бўлишимиз мумкин, бироқ муҳим 3 очкога эга бўлдик" - дейди Монтелла.
Комментарии