RU

Последние новости

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Можароли саргузаштлар 110 йиллиги. "Ювентус" тарихида суд ва айбловлар анчагина топилади Новости

Можароли саргузаштлар 110 йиллиги. "Ювентус" тарихида суд ва айбловлар анчагина топилади

Ҳакамлар, трансферлар ва "молиявий ўйинлар" – туринликлар билан зерикиб қолмайсиз.

"Кекса синьора" яна можаролар марказига тушиб қолди. Бу сафар жамоадан очколар олиб ташланди ва етакчилар қаторидаги "Юве" 10-поғонага туширилиб юборди.


1913 йил. "Ювентус" чемпионатни тарк этди, лекин...

Клубнинг расмий тарихида, "Кальчополи"гача жамоа элитани тарк этмаган дейилади. Умуман олганда бу тўғри, бироқ 1905 йилги тасодифий чемпионликдан кейин жамоанинг "кетмони учмай қолади". 1913 йил "Ювентус" 10 тадан 8 учрашувда мағлуб бўлади. Охирги ўрин, қуйи дивизионга "чипта", лекин туринликлар – уддабурон йигитлар. Улар Турин энди Пьемонт эмас, Ломбардия деб эълон қилишди. Бу худди "Пахтакор"ни Қорақалпоғистон ёки Хоразм клуби дегандек гап. "Интер" ва "Милан" билан бир гуруҳдан жой олишди ва жон сақлаб қола олишди. Лекин айёрлик одатини ташлашмади.


1923 йил. Аньелли оиласи ўзлари билан бирга жанжалларни олиб келишди

1900 йил Жованни Аньелли йигирмага яқин автомобилни йиға олади. Олти йил ўтиб, бу кўрсаткич мингдан зиёдни ташкил қилади. Аньелли 1923 йил коллекциясига "Ювентус" футбол клубини ҳам қўшиб қўяди ва уни ўғли Эдоардога топширади. Эдоардо биз танийдиган Андреа Аньеллининг бобоси. Ёш йигитча тезда бошқарувга киришади. Чемпион "Про Верчелли" таркибидан Розеттани ўз сафига қўшиб олади – катта жанжал. Клуб тарихидаги биринчи бош мураббий — венгриялик Каройни лавозимига тайинлайди. 1926 йил чемпионлик қўлга киритилади. Орадан икки йил ўтиб, Розеттега Калигарисни қўшиб қўйишади. Шунингдек, кичик Аньелли Олимпиада вақтида Амстердамда форвард Орсини кўз остига олиб қўяди. Катта трансфер. Раймундо Генуя портида Аньеллидан автомобиль калити, бриллиантли олтин соат ва Туриндаги вилла калитини олади. "Ювентус"нинг янги эгаси ўзига хос тактика — асли келиб-чиқиши италиялик бўлганларни мамлакатга қайтаришни одат қилиб олади. Аргентиналиклар Монти ва Орси мистер Аньелли учун 5 та чемпионлик ва Муссолини учун Жаҳон Кубогини ютиб беришади.


1961 йил. Эррера таъсир кучидан фойдаланган корпорациянинг туринликларга ён босаётганидан норози

2014 йил "FIAT" Америка корпорацияси тасарруфига ўтади, офислар эса Амстердамга кўчирилди (таъсир доираларини йўқотмаслик учун солиқларни ҳали ҳам Италияда тўлашади). Бундан бир неча йиллар аввал вазият бошқачароқ эди. 1961 йил 16 апрель санасида Скудетто тақдири ўзаро ўйинда ҳал бўлган – "Ювентус" ва "Интер". Туринликлар раҳбарлари стадион сиғимидан 10 мингтага кўпроқ чипта сотишган. Биринчи бўлимдаёқ мухлисларнинг бир гуруҳи майдонга қараб отилиб чиқди. Ҳакам учрашувни тўхтатади. Регламент бўйича бу "Ювентус"га техник мағлубият. Аммо Умберто Аньелли, Андреанинг отаси, Футбол Федерацияси президенти ҳам эди. Баҳсни қайта ўтказилишини таъминлайди. "Интер" бундан очиқчасига норози эди. Эррера захира футболчиларини майдонга туширади ва "Ювентус" 9:1 ҳисобида зафар қучади. Ўша куни туринликлар ўзларига кўплаб душман орттириб олишади.


1972 йил. "Ювентус"да "чўқинтирган ота" пайдо бўлди 

Итало Аллоди ноқонуний комбинациялар устаси эди. Уни кўп бор "ҳакамлар билан ишлашда" айблашган. Юзлаб марта трансферлар билан боғлиқ айёрликлар учун танқид қилишган. Кўп бор айбловлар бўлганига қарамай, бирор марта ҳам унинг айбини исботлай олишмаган. Итало "Интер"га Анжело Моратти даврининг буюк футболчиларини жалб қилишда муҳим роль ўйнаган. Таклифларга қарамай, фақатгина Қирол Пеле чорловни рад этган. 1970 йил эса Аллоди "Ювентус"да иш бошлайди. Жамоани қайта қуришга ёрдам беради, Беттега, Зоффа ва қолганларни топишда фаоллик кўрсатади. Кўп ўтмай, жанжалга аралашиб қолади. 1972 йил "Торино" ва "Ювентус" Скудетто учун курашарди, лекин ҳакамлар "Торино"нинг яққол голини инкор этишади, титул эса Туриннинг бош жамоасига насиб қилади. Айтганча, айнан Аллоди "Ювентус"га Можжини таклиф қилади. Лучано боссдан кўп нарсани ўрганади. Ўтган асрнинг 60-йилларида "Ювентус" фақатгина икки бор биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўн йилликда, ҳаттоки Аллоди кетганидан кейин ҳам, клубда 5 та чемпионлик бўлган.


2006 йил. Чемпион келишилган ўйинлар сабаб В Серияга тушириб юборилди

"Моджи оқланди", — алдамчи сарлавха. Судлар турли клубларга қарши санкциялар бўйича дастлабки ҳукмлардан кейин шунчалик чўзилдики, фақатгина ҳакам Де Санктис шартли равишда бир йиллик жазога тортилди. Моджи ва қолганлар қамоқ ёки шу каби жиддий жазодан қутилиб қолиш имконини топишди. Бироқ ҳеч ким келишилган ўйинлар ва "ҳакамлар билан ишлаш"ни рад этмаган. "Ювентус" шунчаки "Интер" ҳам ўша "кемада"лигини ва шунчаки ҳаммани сотиб, сувдан қуруқ чиқиб кетганини таъкидлади. Умрбод футболдан четлатилган 85 ёшли Моджи клубнинг айбсизлигини исботлайдиган ёзувлар мавжуд флешкаларни рўкач қилиб, газеталар ёлғон билан тўлгани, "Ювентус" бу вазиятда айби энг кам иштирокчилигини таъкидларди. У ҳаттоки "Интер" менеджерларини фашист деб атаган. Бироқ Аньелли йиғилишга Моджини ҳам киритади, Андреа учун фақат уни қўлга олишмаганини кўрсатиш муҳим эди.


2022 йил. "Ювентус" жазоланишига сабаб шубҳали трансферлар эмас

Прокурорлар Италия клублари ҳисоботни яхшилаш учун трансфер нархларини сунъий равишда оширганини исботлай олишмади. Аммо исботланмади дегани, ундай бўлмаган дегани ҳам эмас. Бироқ Аньелли пандемия даврида солиқлардан қочишнинг бошқача йўлларидан фойдаланган ва айнан шунинг учун клуб жазоланди. "Мафиози"га чипта сотган ва бу учун жазосини олиб бўлган улкан қудратга эга миллиардер шунчаки жарима билан қутилиб кетаман деб ўйлаган чоғи. Амалда эса -15 очко ва менежерларни ишдан четлатишди. 27 март санасида "Призма" иши бўйича суд ишини давом эттиради. "Плюсваленца"даги омадсизликдан кейин прокурорлар янги фактларни тўплашган. Агар Аньелли чиндан 700 млн еврони қонунни четлаб ўтиб, клубга киритган бўлса, олиб ташланган 15 очко — омадли якун ҳисобланади. Мухлисларга эса бу вазиятда, ҳамма Андреа Аньелли каби "ишбилармонлик" қилганини уқтиришга уринишмоқда, лекин гап турли хил суд ишлари ҳақида кетмоқда.


Аньеллининг хатоси...

Трибунада ўтир, керакли маблағни бер ва профессионаллар ишига аралашма — ягона муваффақиятли схема. Аммо энди Чеферин, Суперлига бўлмаслиги ҳақида қасамлар ичган, собиқ дўстига имкон қадар оғриқли зарба беришга уринади. Бошқа томондан "Ювентус" адвокатлари прокурорлардан кучлироқлиги ҳам бор гап. Бироқ мабодо улар жазони 9 очкогача камайтиришга эришишса ҳам, Аньелли, Паратичи ва Недвед хатолари – клуб келажагига таъсир қилмай қолмайди.

Агар Зидан келса клуб учун ажойиб янгилик бўлади. Бироқ агар УЕФА "Ювентус"ни уч мавсум еврокубоклардан четлаштирса, Зинедин рад жавобини бериши деярли аниқ. Яна ва яна раҳбариятнинг хатоси қимматга тушади. "Ювентус" турли айёрликларсиз ҳам кўп ғалабага эришиши мумкин эди. Бироқ Аньелли ва жамоаси иккинчи бўлишдан кўра, айёрлик қилишни маъқул кўради. 

Клубни тарихда бўлгани каби мустақил менежерлар қўлига топшириш жуда муҳим. Агарда шунчаки ўзгаришлар қилгандек кўрсатишса, бу иш "кекса синьора"нинг ўзи учун ёмон якунланиши мумкин. Клуб, Аньелли оиласи вакиллари Маротта сингари менежерларнинг ишига аралашмасагина, муваффақиятга эришади. Андреа ўзи мустақил, отасисиз, Чемпионлар Лигасини ютишни орзу қиларди. Роналду трансфери ва пандемия клубни молиявий томондан жуда қийин аҳволга солиб қўйди. Шунинг учун ҳам Аньелли Суперлигага қизиқиб қолган бўлса ажаб эмас. Аньелли қонун-қоидаларни биринчи марта бузишаётгани йўқ, афсуски, жабри кўпроқ мухлислар ва футболчиларга бўляпти.

 

Soccer.ru сайтидан Нозима Тўхтамирзаева таржимаси 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика