Модрич Хорватия терма жамоаси сардорлигидан маҳрум этилиши мумкин
17 июн 2017 23:47
Новости
Модрич Хорватия терма жамоаси сардорлигидан маҳрум этилиши мумкин
Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич ўз Ватанида ёқимсиз ҳодисалар марказига тушиб қолди.
Хабарларга кўра, 31 ёшли футболчи кўплаб мухлисларнинг ишончидан чиққан. Сабаби футболчи футбол клубидаги фаолияти вақтида молиявий фирибгарликда айбланаётган Загребнинг “Динамо” клуби собиқ президенти Здравко Мамични ёқлаб чиққан.
Миш-мишларга кўра, Модричнинг “Тоттенхэм”га трансфери натижасида футболчининг ўзи ҳам трансфер суммасининг маълум миқдорига эга чиққан ва бу маблағ ҳеч бир жойда декларация қилинмаган. Мухлисларга Модричнинг бу тахлит муносабатда бўлиши ярим ҳимоячини терма жамоада сардорлик боғичидан маҳрум қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Лука яқинда қаторасига бешинчи марта Хорватияда йил футболчиси деб топилган эди.
Комментарии