RU

Последние новости

20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  0 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  11 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  1 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10

Мирзоҳид Ғофуров: "Мавсум аввалгиларига қараганда қизиқарли ўтди" Новости

Мирзоҳид Ғофуров: "Мавсум аввалгиларига қараганда қизиқарли ўтди"

Суперлиганинг 2022 йилдаги мавсуми якунига етди. Фарғонанинг "Нефтчи" 9-ўринни қўлга киритди.

Хўш, якунланган мавсум жамоа етакчи аъзоси Мирзоҳид Ғофуровда қандай таассурот қолдирди. Футболчи билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Якунланган мавсум ҳақида гапирсак, шахсан чемпионат баҳслари олдинги мавсумларга қараганда бошқача ўтди. Айтайлик, мен ҳам мавсумни ўзим учун янги жамоада бошлаганим билан айтса бўлади. Шунингдек, ҳамма гувоҳ бўлдики, мавсумни интригаси сўнгги турларга қадар сақланиб турди. Нафақат чемпионлик учун ҳам ва қуйи лигага тушиб кетмасликка ҳам кураш қизғин давом этди.

Жамоамиз мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатишни истаганди. Айтайлик, мақсадларга яраша тайёргарлик олиб борилган эди. Селекция ишлари ҳам яхши бўлганди. Назаримда бу йилги йиғилган янги жамоага кўпррқ омад етишмади. Лекин бу футбол кимдир ютади ва кимдир ютқазади.

Мен бирор-бир баҳсни оғир ва енгил ўйинлар тоифасига ажратмаган бўлардим. Чунки нафақат бизда балки умумий чемпионатимизни ҳар бир уйини муросасиз ва курашларга бой ўтди деб ўйлайман.

"Нефтчи"даги келажагим? Тўғриси, олдимда таклифлар бор,  буни яширмайман. Лекин кейинги фаолиятимни қаерда давом эттиришим тўғрисидаги қарорни оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, кейин бир тўхтамга келаман", - дея сўзларини якунлади Ғофуров.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика