RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  37 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

Миржалол Қосимов: "Иккита тезкор гол ишимизни осонлаштирди" Новости

Миржалол Қосимов: "Иккита тезкор гол ишимизни осонлаштирди"

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” (5:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
“Ўйиннинг бошида қийналдик, “Навбаҳор” бизга қарши яхши тайёрлангани билинди”, - деб гап бошлади Миржалол Қосимов.

“Рақиб қарши ҳужумлар ташкил этди, зарбалар берди. Иккита голни қисқа вақтда ура олганимиз бизга фойда берди. Наманганликлар ҳужумга ўтишга мажбур бўлишди ва биз олдинда юзага келган бўш зоналардан фойдаланишга уриндик. “Шўртан”га қарши ўйиндан сўнг таркибда ўзгаришлар қилдим. Ғузорда Пишурни ўйини яхши чиқмаганди, Жасур Ҳасановни кубок финалига асраш учун захирада қолдиргандик. Майдонга тушганлардан Рашидов ўзини яхши кўрсатди, аммо битта ўйин ҳеч нарсани англатмайди, кейинги ўйинларда ҳам шундай савияда ўйнай олса бу унинг ютуғи бўлади”.

“Ўзбекистон кубоги финалидаги рақибимиз “Насаф” кучли жамоа. Охирги ўйинларда очко йўқотган бўлса ҳам барибир кучли жамоа ҳисобланади. Финал бу финал, ўйин кескин ва курашларга бой бўлади деб ўйлайман”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика