RU

Последние новости

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  2 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

2 ўриндиққа 3 одам Новости

2 ўриндиққа 3 одам

26 август санасида Тошкент шаҳрида футбол ва футзал ҳавоси билан яшайди.

Ўша куни Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида "Пахтакор" - "Машъал" ҳамда "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувлари бўлиб ўтиши керак. Бундан ташқари, худди шу санага Пролига 13-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Олимпик МобиУз" беллашуви белгиланган. Бонусига айнан 26 август куни "Ҳумо Арена"да футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги ҳам бўлиб ўтади. Бир кунда Тошкентда тўртта ўйин бўлиб ўтиши керак. "Пахтакор" ўз ўйинини "Жар" стадионида ўтказади, футзал "Ҳумо Арена"да, Пролига ўйини "Дўстлик" стадионида ўтказилади. Савол: "Бунёдкор" ўз ўйинини қаерда ўтказади? Женифер опа концерт бериб кетганларидан кейин "Бунёдкор" стадиони чими тамирга муҳтож (ваҳоланки ҳамон чимни ўзига келтириш учун ҳаракат бошланмаган ёки ҳаракат бошланган ҳаражат қилинмаяпти), ҳеч қанақасига футбол ўйнаб бўлмайди. "Қалдирғочлар" нима қилишади? "Дўстлик"да ҳам иккита "Олимпик"ни ўзаро баҳси бор. Олмалиқдаги стадион? ОКМК раҳбариятига бу борада савол билан мурожаат қилдик. Улар "Бунёдкор" - "Бухоро" ўйинини Олмалиқда ўтказиш ҳақидаги сўровга рад жавоб беришганини айтишди. Сабаби, стадион чимининг аҳволи ёмонлашгани ва асосийси эса ўша куни Олмалиқдаги стадионга ёндош худудларда Мустақиллик байрами тадбирлари бўлиб ўтиши керак экан.

У ҳолда "Бунёдкор" қайси стадионда ўйнайди? Ўзи бир кунда Тошкентда бир эмас, икки эмас, тўртта ўйин ўтказиш қанчалик тўғри? Шу учрашувларнинг ҳаммасини ёритишни хоҳлаган ОАВ вакиллари улардан фақат биттасини танлашга мажбур бўлиб қоладику, ходимлар бўлинган тақдирда ҳам бирданига тўрт ўйинга бўлишга етарли журналист, фотограф ва мобилографлар бўлмаслиги аниқ. Шахсий фикримча, "Бунёдкор" - "Бухоро" беллашуви бир кун кейинга кўчирилиши мумкин. Бошқачасига ҳаммаси атала бўлиб кетади. Ёшлигимизда учта ўриндиққа тўрт киши, кейинги босқичида иккита ўриндиққа уч киши мусиқа тугаганда ким биринчи ўтириб олишга ўйналадиган ўйин бўларди. 26 август кунги ўйиндан "Бунёдкор" ва "Бухоро" чиқиб кетадими шунда...

26.08.2025

"Пахтакор" - "Машъал", "Жар" стадиони

"Олимпик" - "Олимпик МобиУз", "Дўстлик" стадиони

БМБ - "Оил Стар", "Ҳумо Арена"

"Бунёдкор" - "Бухоро"???


Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика