RU

Последние новости

17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  1 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   25 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  1 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  3 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  32 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  5 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  4

Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак" Новости

Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив" - "Арал" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.


- Бугун шундай ўйини бўлишини билардик. Чунки "Арал" тажрибали жамоа, таркибдаги футболчилар узоқ вақтдан буён бирга ўйнаб келишмоқда ва ҳар бир ўйинга катта куч билан тайёрланади. Балки бугун биз чиройли ўйин кўрсатмагандирмиз. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилиб тургандик. Бироқ гол уриб олганимиздан кейин эътиборни ҳисобни сақлаб қолишга қаратдик ва ҳимояландик. Бу осон иш эмас. Қарши ҳужумдаги вазиятлардан яхшироқ фойдаланишимиз мумкин эди. Лекин бундай бўлмади. Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак.

- Бугун Момчило Рашо ҳамда Никола Попович захирада қолдирилди. Бу нима билан боғлиқ?

- Момчило машғулотларда тиззасида ноқулайлик ҳис қилди. Кеча машғулотларда унинг ҳаракатларини кузатиб бордик ва у эркин шуғуллана олмади. Шу сабабли уни асосий таркибда туширмасликка қарор қилдик. У кўп вақт мобайнида тузалишга ҳаракат қилди, шу сабабли асосий таркибда ўйнай олмасди. Никола ҳусусида тўхталадиган бўлсам, Шодиёр Шодибоев ҳам ўзини яхши кўрсатмоқда. Унга имконият беришимиз керак эди. Шодибоев бугун яхши ўйнади, бу ижобий ҳолат.

- Бугун Абдушукур Маҳаматов гол урди ва бу жамоага ғалаба келтирди. Ушбу футболчи ҳақида фикрингиз.

- Уни ўтган йилдан бери биламан, "Пахтакор"да унинг ўйинлари менга маъқул келган. Ёш бўлса-да, жуда сифатли футболчи. Айрим жиҳатларини яхшилаш керак. У келаси йил учун ҳам ишлашда давом этмоқда. Унинг футболини тушуниш сифати жуда яхши, барчасини тез илғаб олади. Бироқ унга куч етишмаяпти. Умуман олганда у яхши футболчи.

- Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" пешқадамликка қайтди. Олдиндаги ўйинлар ҳақида гапирсангиз.

- Ҳар бир учрашув жуда муҳим. Ўйинлар орасида кўп вақт бор, шу сабабли бугун ютсанг, кейингисида ютқазишинг ҳеч гап эмас. Бунда рақибнинг қандай даражада эканлигини фарқи йўқ. Ҳар бир ўйинга бошқача қараш керак, унда рақибнинг ўйин услубини, уларнинг ўйинга қандай қарашини ҳисобга олиш керак. Шу сабабли ҳар ҳафтада янгича рақиб учун тайёрланишимиз керак бўлади. Биз учун асосийси - яхши футбол намойиш қилиш. Бу паллада очколар ҳам жуда муҳим. Лекин биз бу очколарни қай тариқа қўлга киритишимизга ҳам қараймиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика