RU

Последние новости

09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  1 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  65 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  28 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  13 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  4

Мирко Йеличич: "Чемпионлик осон қўлга киритилмади" Новости

Мирко Йеличич: "Чемпионлик осон қўлга киритилмади"

«Динамо» - «Локомотив» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида чемпионликни нишонлаган жамоанинг бир йўли икки мураббийи Мирко Йеличич ва Андрей Микляевлар иштирок этишди.

- Чемпионлик билан табриклаймиз. Аввало ўйин борасида тўхталсангиз?

Мирко Йеличич:

- Табрик учун раҳмат. Самарқандда «Локомотив»га ҳеч қачон осон бўлмагани боис, бу сафар ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб келгандик. Сабаби, турнир жадвали биздан ҳам, рақибларимиздан ҳам фақат ғалаба қозонишни тақозо қиларди. Ўйин давомида вазиятлардан унумли фойдалана олдик ва ғалаба қозондик. Чемпионлик осон қўлга киритилмади.

Андрей Микляев:


- Мен ҳам қўшимча қилишни истардим, бугун осон ғалабага эришдик дея олмайман. Ўйин олдидан руҳий босим бор эди. Шунга қарамай, йигитларимиз кўрсатмаларни бехато амалга оширишди, уларга раҳмат. «Динамо» ўйин давомида бизни прессинг орқали шошириб қўйишга интилди, аммо 90 дақиқа прессинг қилишнинг иложи йўқ. Ҳисоб барчасини айтиб турибди, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик.

- Ўйин давомида Қаршидаги натижадан бохабар бўлиб турдингизми?

Мирко Йеличич:

- Фақат ўйин якунига етаётганда Қаршидаги натижадан хабар олдим. Унгача Қаршидаги ўйинни эмас, фақат ўзимизни ўйинни ўйладим.

Андрей Микляев:

- Мен фақат биринчи тайм якунида Қаршида кичик ҳисоб қайд этилаётганини билдим. Иккинчи бўлим якунида эса йирик натижадан хабар топдим. Асосийси, биз ўзимизни ўйинга эътибор беришимиз шарт эди ва буни уддаладик.

- Чемпионат деярли якунланди. «Локомотив» учун 2017 йилда энг муҳим ва асосий ўйинлар бўлди?


Мирко Йеличич:

- «Локомотив» учун асосий рақиб «Насаф» жамоаси бўлди. Улар билан курашиш осон бўлгани йўқ. Иккинчи даврада эса курашга «Пахтакор» қўшилди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика