RU

Последние новости

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

Миржалол Қосимов: "Хоразм" майдони кўпроқ ҳаваскорлар келиб ўйнаса бўладиган майдонга ўхшаркан" Новости

Миржалол Қосимов: "Хоразм" майдони кўпроқ ҳаваскорлар келиб ўйнаса бўладиган майдонга ўхшаркан"

Бугун бўлиб ўтган Кубок доирасидаги баҳсда АГМК сафарда "Хоразм" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- Қийин ғалабага эришдик. Ўйин томонлама эмас, майдон ҳолатидан кўпроқ қийналдик. Биринчидан, сунъий майдон. Иккинчидан, худди бетонга ўхшаб жуда қаттиқ экан. Шахсий фикрим, бу каби майдонларда ишдан кейин кечки пайт ҳаваскорлар келиб, шунчаки дам олиш учун тўп тепиб турса бўлади. Лекин профессионал футболчиларни бундай майдонларда ўйнатиш керак эмас. Айниқса, Суперлига ва Пролига жамоалари ўйнайдиган стадионлар яхши ҳолатда бўлиши керак. 

- "Хоразм" ҳақида фикрингиз? 

- "Хоразм" уй учрашувларини шу стадионда ўтказгани боис ўз майдонини жуда яхши билади. Улар бежизга "Андижон"ни мағлуб этгани йўқ. Ютганимиздан хурсандман. Муҳими, ўйинни жароҳатларсиз тугатиб олдик. Энди "Зомин" билан бўладиган беллашувга тайёргарлик кўрамиз. "Хоразм" клубига омад тилайман.

- АГМК Суперлига турнир жадвалида юқори ўринларда бормаяпти. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? 

- Мавсумнинг биринчи ўйинида нималар бўлганини ҳамма кўрди. Иккита қизил карточка ва бошқа сабаблар туфайли ютқазиб қўйдик. Ҳозир эса секин-аста ўзимизни ўнглашга ҳаракат қиляпмиз ва тез орада кучлилар сафига қайтамиз деб умид қиламан. Ҳар бир ўйиндан тўғри хулоса чиқарган ҳолда кейинги учрашувга ҳозирлик кўряпмиз.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика