RU

Последние новости

22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0 16:09Маунт мартгача майдонга қайтмайди. МЮ хавбеки "Сити" билан ўйинда жароҳат олганди  1

Миржалол Қосимов: "Стадиондан бир неча километр узоқликда цирк бор. Бу ерда эса футбол ўйналади" Новости

Миржалол Қосимов: "Стадиондан бир неча километр узоқликда цирк бор. Бу ерда эса футбол ўйналади"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасидаги ОКМК – "Андижон-SGS" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ушбу ўйин бизга жуда керакли ўйин бўлди. Юртимиздаги референдум сабаб қисқа танаффус юзага келганди. Шу сабаб ҳам, бу ўйин жуда фойдали бўлди. Расмий ўйин барибир бошқача бўлади. "Андижон-SGS" жамоаси йигитларига ҳам қойил қолиш керак. Энг кераклиги, улар қўрқмасдан ҳаракат қилишмоқда. Майдон ҳам ажойиб, яна нима керак? Рақиб ҳам футбол ўйнайдиган жамоа. Улар тўп билан муомала қилишда умуман босимсиз ўйнашди. Рақиб жамоасига омад тилаб қоламиз. Футбол шундай нарсаки, бироз тўхтаб қолсанг, ишлар орқага кетади. 

- Бу каби ўйинларга футболчиларни руҳан тайёрлаш икки карра кечиши ҳақида Максим Шацких гапирганди. Бугун ҳам голга қадар ОКМК футболчиларида бироз бўшашиш, хотиржамлик ҳолати бор эди. Улар рақиб босимини ҳис қилганларидан сўнггина олдинга ўтишни ва вазиятлар яратишни бошлашди. Даража жиҳатдан бироз кучсиз жамоаларга қарши руҳий жиҳатдан тўғри тайёрланиш қийин кечиши ҳақидаги фикрга қўшиласизми?

- Биз "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонганимиздан сўнг, "Металлург"га қарши ўйинга футболчилар бироз хотиржамликка берилиб, осонгина ғалаба қозонамиз дея боришди. Айнан шу нарса кўпинча панд беради. Бу нафақат футболда, балки исталган соҳада шундай. Ўзига бўлган талабни сусайтириш ёмон оқибатларга олиб келади. Энг кераги "настрой", руҳият. Машғулот қилишга чиққанда рақибга қараб, ҳа булар ёш болалар экан дея чиқиш хато. Бу нарса ўз ўзидан 30-40% зарар келтиради. Рақибни менсимаслик энг ёмон нарсалардан бири. Футболда рақибни менсимадингми, ўша захотиёқ таёқ ейсан. Олдинлари дублёрлар билан ўйнаб турардик, ҳар доим ўша дубль ўйинчилари асосий жамоани ютиб қўярди. Бу албатта бор нарса.

- Рубен Санчеснинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Яхши ва ақлли ўйинчи. Баъзи вазиятларда керагидан ортиқ ўйлаб юборади. Танаффусда ҳам унга Америка очиш шарт эмаслигини уқтирдим. Шунчаки, футбол ўйнаш керак. Футбол жамоавий ўйин. Ҳар бир ўйинчи жамоага фойда келтириши керак. Қайсидир вазиятларда ностандарт қарорлар қабул қилса бўлади, аксарият ҳолатларда эса оддий ўйнаш керак. Энг қийини ҳам шу. Бугун Рубен гол ура олмади. Шунинг учун оддий ўйнаш керак эди. Ҳақназарий ҳам ўйин охирида ортиқча ҳаракатлар қилди, кино каби. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Бу мени фикрим. Стадиондан бир неча километр узоқликда цирк бор.  Бу ерда эса футбол ўйналади. 

- Демак, бугун йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишингиз мумкин эди?

- Гап бунда ҳам эмас. Ҳисоб унчалик ҳам аҳамиятга эга эмас. Шунчаки, мавсум битта ўйиндан иборат эмас. Кейинги ўйинлар Суперлига жамоаларига қарши бўлади. Бугунги рақиб менга ёқди, улар қўрқишмаяпти. Хатони ҳамма қилади. Ҳамма ўз ишини тўғри бажарса, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Дарвозабонни танаффусда алмаштирилиши ротация эдими?

- Йўқ. Ротация эмасди. "Пахтакор"га қарши ўйинда Валижон жароҳат олганди. Бундан ташқари, Эргашев ўйин бошидаёқ сариқ карточка олганди. Шу сабаб ҳам алмаштириш қилдим. 10 дақиқадан кейин нима бўлишини билмаймиз. Тез орада чемпионат бошланади, шу сабаб ҳам таваккал қилишни истамадим. Хуллас, ўзгартиришга сабаб сариқ карточка эди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика