RU

Последние новости

21:05Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  12 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  59 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  5 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

Миржалол Қосимов: "Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу вазиятдан чиқиб кета оламиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу вазиятдан чиқиб кета оламиз"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Металлург" билан кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлим бошида кутилмаганда 2та стандарт вазиятдан ўтказиб юборган голимиз қийинчилик туғдирди. Шунга қарамасдан, ҳисобни қисқартира олдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Тўп дарвозага кирмаса қийин экан. Иккинчи бўлимда Мартинда яхши вазият бор эди. Биз ура олмадик "Металлург" эса қарши ҳужумда имкониятидан фойдаланиб кетди. Ҳозир йигитларга ҳам айтдим,  футболда охиригача курашилади. 1:3 бўлиб турган вақтда ҳам қўлни тушириб тўхтаб қолишгани йўқ. Шундан кейин ҳам вазиятлар бўлди, тўп кирита олмадик. Забиҳилло Ўринбоев тўртинчи голни урди. Охирги 2 йилда "Металлург" билан ўйинларда ишимиз юришмаяпти. Фурсатдан фойдаланиб мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар ғалаба кутишганди. Охиригача қўллаб-қувватлашди. Ўйлайманки, навбатдаги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз",- дейди Миржалол Қосимов. 


- Сўнгги 2 мавсумдан бери Суперлигада ОКМК айнан "Металлург"га мағлуб бўлмоқда. Қайсиди маънода "Металлург" "лаънати", десак ҳам бўлади. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳеч нарса билан боғлиқ эмас. Биринчи бўлимда 2та стандарт вазият. Аввалги учрашувларда биласиз камчиликлар ўз таъсирини ўтказган. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. 

- Олдинда жамоани ОЧЛда Ироқ жамоасига қарши ўйин кутмоқда. Кетма-кет 2та мағлубиятдан сўнг жамоани руҳан тайёрлаш қийин бўлмайдими?

- Ротатциялар қиламиз. Камроқ ўйнаган футболчиларга ўзини кўрсатиши учун имкон берамиз. Бу ишимизнинг бир қисми ва вазиятдан чиқиб кета оламиз. 

- Абдулла Абдуллаев кетганидан сўнг жамоа 2та ўйинда 7та гол ўтказиб юборди. Абдулла Абдуллаевнинг кетиши қай даражада таъсир қилди?

- Жамоадар ҳар бир футболчининг ўрни бор. Ҳаёт шундай. Жамоа бўлганидан кейин бир ўйинчига таяниб қолмаслиги керак. Лекин ҳақиқатдан ҳам Абдуллани ўзининг ўрни бор эди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика