RU

Последние новости

20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  22 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  382 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11

Миржалол Қосимов: "Ниҳоят, тугади!" Новости

Миржалол Қосимов: "Ниҳоят, тугади!"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.





"Ниҳоят, тугади! Бу йилги чемпионатимиз жуда қизиқарли ўтди. Менимча ўзим футболчи бўлганимда ҳам бунчалик масъулиятли ўйин бўлмаган. "Сўғдиёна"ни ва Улуғбек Бақоевни иккинчи ўрин билан табриклайман. Бугун кимга омад кулиб боққан бўлса ўша ютди.

Биз учинчи ўринни эгалладик, бу ҳам ёмон натижа эмас. Сабаби йил бошида таркибимизни 8 нафар футболчи тарк этганди. Шунга қарамай жуда яхши, жанговар жамоа туза олдик. Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳам иштирок этдик. Баъзи футболчиларимиз учун бундай нуфузли мусобақадаги илк иштирок эди.

Раҳбариятга, йигитларга биргаликда жуда ҳам қизиқарли мавсумни ўтказганимиз ва шундай коллектив туза олганимиз учун миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт давом этади. Шогирдларимдан хурсандман, улар билан ғурурланаман!", - деди Қосимов.

- Жамоага келганингизга 3 йил бўлди. Лекин бу мавсумда ҳам асосий муаммо ҳимояда бўлди. Ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоа учун балки марказга сифатли ҳимоячи керакдир. Айнан ҳимоячиларнинг хатолари туфайли кўплаб очколар йўқотилди.

- Бу нафақат бизда, терма жамоамиз ва бутун ўзбек футболининг муаммоси. Олдингидек Фарҳод Магаметов, Андрей Фёдоров каби ҳимоячилар ҳозир йўқ. Ҳа, легионер керак, лекин биз у қадар катта харажат қила олмаймиз. Легионер олсак ҳам ҳужумни кучайтириш ва ҳимояда ўз футболчиларимиздан фойдаланишга қарор қилгандик. Ҳозир дабдурсутдан қарор чиқариб бўлмайди. Буни бироз футболдан четроқ бўлиб ўйлаб кўриш керак.

- Бугунги ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?

- Бир нарса борда, биз ҳам осмондан тушиб қолмаганмиз. Инсоф ўзига берсин, менга ҳам, барчамизга инсоф берсин. Бундай мухлислар Ўзбекистонда йўқ, мухлисларни алдаб бўлмайди. Биз ОКМК заводида оғир меҳнат қиладиган инсонлар ишдан кейин келиб хордиқ чиқаришлари учун ўйнаймиз. Ҳакамларга баҳо берадиган инсонлар бор, мен ўз ишим билан шуғулланишим керак.

- Кубок доирасида "Насаф" билан баҳсдан кейинги матбуот анжуманида сиз эмас Хайрулла Каримов иштирок этганди. Бугун эса ўзингиз келдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Ўзим билан боғлиқ. Чиққим келмади, шогирдимни юбордим. Негаки ҳалигача ўзимга келмадим. Ҳамма нарсани чегараси бор.


Рейтинг: +1   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика