RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  1 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат" Новости

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат"

АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" (2:1) иштирокидаги ОЧЛ 3-тури доирасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоанинг тарихий ғалабаси ва мағлубиятдан кейин уларга далда бўлган ишқибозлар ҳақида гапирди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Фурсатдан фойдаланиб кеча туғилган кунини нишонлаган жамоамиз футболчиси Дилшод Жўраевни ва бугун таваллуд кунини нишонлайдиган ёрдамчи мураббий Хайрулла Каримовни жамоамиз номидан табриклайман. Уларга соғлик, оилавий бахт ва омад тилайман.  Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, икки жамоага ҳам ғалаба муҳим эди. Ютуқ иштиёқида майдонга тушгандик. Ўтган учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан футболчилар ўйинга тўғри ёндашишди ва яхши тайёрланиб, ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ғалабани тантана қилдик. Бу ҳам кичик тарих. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Ғалаба серияси очилганидан хурсандмиз. 

Рақиб "Шабаб Ал Аҳли" яхши, курашувчан ва шиддатли футбол намойиш этадиган жамоа. Ўйлашимча, бугунги ўйин яхши даражада ўтди. Иккинчи таймда жамоамиз ўйинни кучайтирди ва бу жиҳат беллашув якунига бориб ўз самарасини берди. Хурсандмиз. Лекин бу ғалабани эсдан чиқариб, кейинги баҳсга тайёргарлик кўриш керак. Ҳали ҳаммаси олдинда. Фурсатдан фойдаланиб бизга ишонган ва ўтган учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан жамоамизни қўллаб-қувватлаб, далда бўлиб турган ўзбекистонлик барча футбол мухлисларига катта раҳмат айтамиз. Ва уларни ғалаба билан табриклаймиз. 

Камбэк? Мен нафақат ўйин сўнггида, балки учрашув аввалидан олдинга интилиш ва ғалаба учун курашишни кўрсатма бергандим. Ўйин сўнггига яқин ҳимояга ўтирмасдан ҳужумга кўпроқ интилиш кераклигини таъкидлагандим. Футболда 5 дақиқа ичида кўп нарса руй бериши ва воқеалар ривожи бутунлай ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Масалан, 1999 йилги ЕЧЛ финалини эслайлик. Ўшанда МЮ "Бавария" дарвозасига қўшиб берилган 3 дақиқа ичида 2та гол уриб, ғалабани илиб кетганди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Шу боисдан ҳам қўшиб берилган дақиқаларни ҳимояда ўтказмасдан олдинга ўтишни таъкидладим. Камбэкларнинг сири йўқ. Кўп нарса хоҳиш ва иштиёққа боғлик. Футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди".

Рейтинг: +72   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика