RU

Последние новости

15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  2 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  2 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  2 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  10 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  27

Миржалол Қосимов: "Келинглар, пашшадан фил ясамайлик" Новости

Миржалол Қосимов: "Келинглар, пашшадан фил ясамайлик"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ярим финални мақсад қилгандик ва бунга эришдик. Ўйин жанговор руҳда ўтди. Бу таклиф сифатида, майдон сифатини яхшилаш керак. Бу майдон футболнинг тезлигини йўқотади. "Андижон" бежизга Про-лигада биринчи ўринда эмас, жамоанинг кучи Суперлигада ўйнашга ҳам етади. Виктор Кумиковни биламан, мураббий сифатида қўлида таҳсил олганман. Жамоада бўйдор футболчилар йиғилган ва асосий урғу стандарт вазиятларга қаратилмоқда. Агар бугун Алишерни майдонга туширганимда Богдан Милич икки баробар катта бўларди. 

- Про-лига ва Суперлига ўртасидаги фарқни сездингизми?

- Фарқи сезилмади. Ўзи водийда ўйнаш осон эмас. Айтиб ўтдим, жамоа бежизга Про-лигада биринчи ўринда эмас. Кейинги ўйинларда омад тилайман. Агар майдон сифати тўғриланса, бу ерда ҳам мухлислар тезкор футбол кўришади.

- Жамоангиз ўйиннинг қайсидир қисмида саросимага тушгандек кўринди...

- Йўқ, нега бу саросима эмас. "Андижон" кўпроқ юқоридан йўлланган узатмаларга таяниб ўйнади. Ерлатиб ўйнашга майдон сифати жавоб бермасди. Бу футбол, кимдир ютади, яна кимдир эса ютқазади. Қўрқса, майдонга чиқиш керакмас.

- Санжар Турсуновнинг ножўя ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- У билан ҳаммаси нормал холатда. Келинглар, шу холатни нотўғри тасаввурга олиб бормайлик. Масалан, сизни сўкса нима дейсиз? У уят деди холос. Келинглар, пашшадан фил ясамайлик. Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Агар ёмон иш бўлганида ўзим мухлислардан узр сўраган бўлардим.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика