RU

Последние новости

06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  214 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  8 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11

Миржалол Қосимов ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди Новости

Миржалол Қосимов ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди

Хабарингиз бор, бугун интернетда, хусусан ижтимоий тармоқларда АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов олмалиқликлар жамоасидан кетиб, келаси мавсум Муборакнинг "Машъал" клубида иш бошлаши ҳақида турли хил хабарлар тарқалди.

Мазкур масала юзасидан сайтимизга ҳам кўплаб футбол ишқибозлари томонидан маълумот сўраб мурожаатлар келгани туфайли вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳар иккала томон билан алоқага чиқишга уриниб кўрдик.

Дастлаб Миржалол Қосимов келаси мавсумдан Муборакнинг "Машъал" жамоасида иш бошлаши ҳақидаги хабарлар қанчалик рост ёки ёлғонлигини аниқлаш мақсадида муборакликлар бош директори Илҳом Қурбонов билан боғланишга уриндик. Бироқ "Машъал" бош директори қўнғироқларга жавоб бермади.

Шунингдек, АГМК бош директори Мухтор Қурбонов билан боғланиб, жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг клубдаги тақдири ва шартномаси бўйича мурожаат қилдик. АГМК бош директори Мухтор Қурбонов айни пайтда Ўзбекистонда бўлмагани боис, ижтимоий тармоқ орқали фақатгина бош мураббийнинг шартномаси йил охирига қадар мўлжалланганини маълум қилди ва қолган саволларга кейинчалик жавоб бериши мумкинлигини билдирди.


Шунингдек, АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимовга қўнғироқ қилиб, келаси мавсум АГМКни тарк этиб, "Машъал"ни бошқариши ҳақидаги хабарлар қанчалик рост ёки ёлғонлиги ҳақида изоҳ сўрадик.

- "Аввало бундай хабарлар қандай ва қаердан пайдо бўлганини билмайман. Шахсан менга "Машъал" раҳбариятидан ҳеч ким таклиф билан чиққани йўқ. Айни пайтда АГМКни чемпионат доирасида охирги тур ўйини ҳамда Лига Кубоги финали кутмоқда. Барча бор эътибор мазкур ўйинларга қаратилган. Бундай асоссиз миш-мишлар жамоанинг ички муҳити ва кайфиятига таъсир қилиши мумкин. Клуб билан тузилган шартнома йил охирига қадар ва келаси мавсум учун режалар мавсум расман якунлангач муҳокамага қўйилади. АГМКда янги коллектив жипслашиб, кўникиб, мослашиб, муҳит ажойиб ҳолатга келиши ҳамда ўйин ва натижалар яхшиланганидан сўнг бундай хабарлар тарқагани, айниқса сўнгги тур ва финал олдидан бундай миш-мишлар "болалагани" тушунарсиз. Қандайдир бир инсоннинг асоссиз тарқатган хабарлари туфайли жамоа футболчиларининг муҳим баҳс олдидан чалғитиш кимга керак бўлиб қолгани тушунарсиз. Яқинда мен билан мулоқотга киришган мухлисларни гуёки ҳақорат қилганимни акс эттирувчи видео парчаси тарқалганди. Ўшанда ҳам эски видео айнан туғилган кунимда ижтимоий тармоқларда тарқатилганди. Бундай ишлар кимга керак бўлиб қолганини тушунмаяпман. 

Интернет нашрлари бундай хабарларни чоп этишдан аввал маълумотни тўлиқ текшириб ёки қандайдир аниқ манбага таяниб чиқаргани мақсадга мувофиқ бўларди. Ёки хабарни чиқаришдан аввал мен билан боғланиб, асл вазиятни аниқлаш мумкин. Телефон рақамим бўлмаса, жамоа матбуот котиби орқали боғланиб, изоҳ олса бўлади", - деди АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов. 


 Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика