RU

Последние новости

17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  0 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  1 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  10 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  2 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  14 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Миржалол Қосимов: "Ҳозирги натижамизни пиар қилишнинг ҳожати йўқ" Новости

Миржалол Қосимов: "Ҳозирги натижамизни пиар қилишнинг ҳожати йўқ"

Coca Cola Суперлига 13-туридан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




"Узоқ давом этган биринчи давра ниҳоясига етди. Бугун шиддатли, қизиқарли, жанговор ўйин бўлди. Футбол шуниси билан қизиқ. Биринчи бўлимда барчасини ҳал қилиш керак эди. Гол уриш учун яхши имкониятларимиз бўлди, Матени ўзида икки мартта голли вазият юзага келди. Иккинчи бўлимда дарвозамизга кирган иккита тўпни бири ажойиб чиқди, иккинчиси рекошетдан урилди. "Бухоро" жамоасига қойил қолиш керак, охирги ўйинга чиққандек чиқишди. Уларни турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни мана шундай курашишга мажбур қилмоқда, кўпроқ очко жамғариши лозим. Дуранг бўлди, қайсидир маънода бунга ўзимиз ҳам айбдормиз. Йўқ жойдан иккинчи голни олиб келдик. "Бухоро" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди. Йигитларга ҳам охиригача курашишгани учун раҳмат айтиб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Биринчи даврани мағлубиятсиз якунладик. Бу ҳам ўзига яраша кичкина тарих. Бунинг учун футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Улар байрам муносабати билан қисқа фурсатли таътилга чиқишди. Уч ярим кунга дам бердик, футболдан ва бир-биридан зерикиши керак. Чунки, охирги тўртта турда дам олиш имконияти бўлгани йўқ. Базада бўлиб ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрдик. Фақатгина Ҳусниддин Ғофуровни олиш билан чекланмоқдамиз. Менимча бошқа трансфер бўлмайди.

Мавсум бошидан бери мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган ўринлардан бирини эгаллаш, керакли натижага эришиб мухлисларимизни хурсанд қилиш.

Муваффақиятларни ҳеч қандай сири йўқ. "Тўйдан олдин ноғора чалмаган маъқул". Йилни охирида сарҳисоб қиламиз. Албатта мағлубиятсиз ўтказиш ўзи бўлмайди. Иккинчи даврада ҳам жиддий ўйинлар бор. Ўзбекистон кубогида ҳам олдинга қадам ташламоқчимиз. Бу ерда ортиқча пиар қилишни ҳожати йўқ. Қачонки олдимизга қўйилган мақсадга эришсак ўшанда бирор нарса деса бўлади.

Албатта, марказлашган ҳолатда чемпионатни вақтлироқ ўтказиш керак эди. Чунки, ҳамма жойда ўқимоқдамиз коронавирус билан боғлиқ касалликлар кўп. Бу ўзимиз ўйлагандек оддий шамоллаш эмас. Чунки, ўзимизни яқинлар, бу касалликдан қийналишди. Кеча юрган инсонлар буган кўз юмушмоқда. Бундан буён ҳаммамиз ўзимизга қараб эҳтиёт бўлиб юрсак бундан енгил чиқамиз. Ўзбекистон, бутун дунё коронавирусдан қутулишини истаймиз. Бошида эътиборсиз бўлдик. Масалан ўзимизни футболчи Игорь Зонич 38 кун даволанди. Иккинчи даврада уй сафар тизимида давом эттирилади. Мухлисларга ҳам руҳсат берилса уй сафар тизими яхшироқ. Шунақа бошланади. Аммо, охирги тўртта турни шундай марказлашган ҳолатда ўтказиш мантиққа тўғрироқ бўларди.

Суҳроб Султоновнинг хатолари? "Локомотив" билан ўйинда кутилмаган ҳолатда гол ўтказиб юборди. Лекин, шунда ҳам Суҳробга жамоадошинг хато қилса сен қутқаришинг керак дедим. Бугунги ўйинда ҳам "Бухоро" жуда ажойиб гол урди. Кутилмаган ҳолатда тўпни тепди. Бу борада машғулотларда ишланади",- дейди Қосимов.



Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика