RU

Последние новости

21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  1 21:10Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  39 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  161 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  9 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  23

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда дуранг ўйнадик" Новости

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда дуранг ўйнадик"

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" – ОКМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Қизиқарли ва очиқ ўйин гувоҳига айландик. Иккала жамоа ҳам ғалабани мақсад қилиб, майдонга тушганди. Биринчи бўлимни ғалаба билан тарк этдик. Яхши имкониятларни юзага келтиргандик. Ҳисобда олдинда бораётганимизда Санчес рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Футбол шундай эпизодлардан иборат. Кимдир бундан фойдаланади, кимдир аксинча. Шу боис, ҳақли равишда дуранг ўйнадик, деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилганди. 

- ОКМКнинг яхши ўйин намойиш этгани ҳамда кўп вазият яратганини инобатга олсак, клуб бугунги баҳсда 1 очко ишладими ёки 2 очко бой бердими?

- Насиб қилганига эришамиз. "Металлург"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп имконият яратгандик. Бекободликлар йўллаган бешта зарбанинг тўрттаси голга айланди. Биз эса йигирмага яқин зарба йўлладик. 

- Омадсиз ўйинлардан сўнг жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Биз принципиал жиҳатдан яхши ўйин намойиш этмоқдамиз. Бекободликларга қарши баҳсда ҳам ўйинни назорат қилдик ва ёмон ўйин намойиш этмадик. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Бугун ҳам биринчи бўлимда 2:1 ҳисобида олдинда эдик, иккинчи бўлимда Рубин Санчесда яхши вазият юзага келганди, аммо у рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади. Бошқа жамоалар сингари бугун "Пахтакор"га қарши бор кучимизни ишга солдик. Олдимизга 3 очко олиш вазифаси қўйилганди. Бугун иккинчи бўлимда оқсадик, қулай вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Яна шундай кетсак, жамоа муваффақиятсизлик тубига ғарқ бўлади. Аммо бизда ҳали бундай эмас. Бугун ҳам ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Жамоада ҳеч қандай инқироз йўқ. Бу нормал ҳолат.

- "Металлург"га қарши баҳсдан сўнг деярли барча чизиқда ўзгариш қилдингиз. Бу футболчиларнинг аввалги ўйинлардаги чарчоқ аломати билан боғлиқми ёки уларга берилган вазифани бажаролмагани билан боғлиқми?

- Шуни эсдан чиқариш керак эмаски, яна уч кундан кейин ўйинимиз бор. ОЧЛ сафаридан сўнг Бекобод клуби билан охиригача кураш олиб бордик. Ўзим кўп ротация қиламан. Кейинги ўйинни ҳам инобатга олганмиз. 


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика