RU

Последние новости

10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  7 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6

Миржалол Қосимов: "Ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди" Новости

Миржалол Қосимов: "Ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлим суст ўйин намойиш этилди. Жамоалар бир-бирини ҳурмат қилган ҳолда ҳаракат қилишди. Интизомли ўйин бўлди. Ўйлайманки, иккинчи бўлимда шиддат, тезкорлик, жанговарлик ошди. Курашларга бой учрашув бўлиб ўтди. Уч очко олиш учун майдонга тушгандик. Аввало ўзимиз айбдормиз. Бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди. Футбол шундай нарса, майдонга чиққанда тайёргарлик кўрилмайди. "Бунёдкор" ўтган турда Қаршида аламли мағлубиятга учраганди. Шу боис ўз мухлислари, раҳбарлари олдида жонини бериб ўйнашини йигитларга таъкидлагандим. Футбол икки бўлим ўйналади. Иккинчи таймдаги ҳаракатни илгарироқ бошлашганида, натижа бошқача кўриниш оларди. Ҳаёт давом этади. Олдинда ўйинларимиз бор. Ана шу баҳсларда фақат ғалаба учун тўп тепамиз. Турнир жадвалидаги ўрнимиз ўзимизга боғлиқ. Фурсатдан фойдаланиб, ўринбосарларимизни кичик тарихий натижа билан табриклайман", – дейди Миржалол Қосимов.

- Ҳеч ким иккинчи ўринни олишни истамаётгандек. "Сўғдиёна" ҳам дуранг натижа қайд этди. АГМК эса етиб олиши мумкин эди...

- Турнир жадвалининг юқори ва пастки қисмида қизиқарли учрашувлар кечмоқда. Жадвалга қараб туриб ҳам майдонга чиқиб бўлмайди. Ҳозир ҳаммага очко керак.

- АГМК биринчи бўлимда прессингни яхши қўллади. Рақибга имконият қолдиргани йўқ. Ҳужум қилишда сўнгги пасни берадиган футболчи топилмади. Якуний нуқтага келганда, ижодкорлик етишмаяпти...

- Футбол шуниси билан қизиқ. Португалия Исландия билан ўйнаганда, Роналду гол уриб кетганди ёки кеча "Манчестер Юнайтед"  "Вильяреал"га қарши баҳсда қандай ўйнаганини қаранг. Александр Касьянда ҳам юз фоизли имконият бор эди. Математикада икки карра икки тўрт ёки тўрт карра тўрт ўн олти, деган нарса бор. Футбол шу қадар оммабоп ўйинки, ҳали олимлар ҳам унинг тагига етолмаган. Тўғри, доскада чизиб бериш мумкин, лекин майдонда ҳаммаси бошқача. Шунинг учун ҳам футбол қизиқ спорт тури.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика