Миржалол Қосимов: "Футболчиларим 10 киши бўлиб, ҳисобда ортда бораётиб ҳам қўлни тушуришмади"
17 сен 2020 21:41
Новости
Миржалол Қосимов: "Футболчиларим 10 киши бўлиб, ҳисобда ортда бораётиб ҳам қўлни тушуришмади"
"Жанговар ва қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи даврада Жиззахда ўтган учрашувда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққандик, қолаверса Йован Жокич иккита сариқ карточка олиб майдондан четлатилган эди. Бу сафар Дилшод Жўраев шундай вазиятга тушиб қолди.
Лекин, ўйиндан таассуротлар ёмон эмас. Фақат натижа йўқ. Биринчи бўлимда ҳам голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Ундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Мен ўйлайманки, икки жамоа ҳақли равишда бир очкони қўлга киритди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Футболчиларим 10 киши бўлиб, ҳисобда ортда бораётиб қўлни тушуришмади. Якунда стандарт вазиятдан гол урдик.
Бугун кўплаб танишлар, бефарқ бўлмаган инсонлар, турли сайтлар, ОАВлар ва мухлислар туғилган куним билан табриклашди. Фурсатдан фойдаланиб сизларни сайт орқали ўзимни миннатдорчилигимни билдираман. Уларга жавоб ёзишга вақтим бўлмади. Ҳали телефонимни ҳам очганим йўқ. Яна нега жавоб бермади, талтайиб кетди деган ҳаёлга боришмасин. Ҳаммага раҳмат.
Фақат Суҳроб Султоновда муаммо бор, қолганлар ўйинга тайёр эди. Валижон Раҳимов ҳам ўтган учрашувда ёмон турмади. Қўл остимдаги шогирдларимни ҳаммасига ўйин амалиёти беришга ҳаракат қилмоқдаман. Роман Абдуловни бугунги учрашувга асосий таркибга қўйдим, аммо ўйини кўнгилдагидек чиқмади. Бу менинг хатоим. Бу ҳаётда бўлиб турадиган нарса. Йигитларга дарвозабонимизни хатосини ювиб кетишгани учун раҳмат. Футболда бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради ",- дейди Қосимов.
Комментарии