RU

Последние новости

19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  2 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  4 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  10 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда" Новости

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ҳужумчи Александр Касьян ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Экватордан ўтиб олдик. Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда. Сабаби футболчиларда толиқиш ҳам бўлиши мумкин. Биз учун "Шабаб Ал Аҳли"га қарши беллашув жуда муҳим ўйин. Осон бўлмайди. Лекин гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб, очколарни жамғариб олиш учун имкониятимиз бор. Эртага ҳам мухлисларимизни хурсанд этиш учун майдонга чиқамиз".


— Ўтган ўйинга нисбатан эртанги баҳсда ўзгаришлар бўладими? Қандай ўзгаришларни кутиш мумкин?

— Эртанги ўйинда катта ўзгаришлар бўлмаса керак. Ўйлашимча, дарвоза ўлчами ва майдон сиғими ҳам ўзгармаса керак. Албатта бу ҳазил. Аввал айтганимдек, футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди. Кучли хоҳиш ва иштиёқ билан юракдан ўйнаш керак. Икки кун олдин ўйнадик. Муҳими, эртанги баҳсда камроқ хато қилиб, кўпроқ вазиятлар яратиш ҳамда рақибни хато қилишга мажбурлаб, юзага келадиган имкониятлардан фойдаланиш. Ва албатта дарвозабонларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Улар қанча кўп жамоани қутқарса, бу футболчиларга ўйин давомида катта енгиллик ва ишонч беради.

 

Александр Касьян (АГМК ҳужумчиси): "Ҳаммага салом! Бизни ажойиб учрашув кутмоқда. Эртанги баҳс қолган ўйинлар каби жуда муҳим. Биз майдонга мураббийларнинг кўрсатмасини бажариш учун албатта ғалаба иштиёқида чиқамиз. Ҳар учинчи куни футбол ўйнаш футболчиларда жисмоний юкламаларни оширмоқда. Осон бўлаётгани йўқ. Лекин биз қаерга келаётганимизни билардик. Бу Чемпионлар лигаси. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Чарчоқларга қарамасдан майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. АГМК Ар-Риёдга шунчаки келмаган, балки олдига қўйган мақсадига эришиш учун келган".


Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика