RU

Последние новости

13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  0 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  16 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  10 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  19 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16

Миржалол Қосимов: “Аҳмадалиев терма жамоага чақирилишга ҳақли” Новости

Миржалол Қосимов: “Аҳмадалиев терма жамоага чақирилишга ҳақли”

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Қизилқум” (2:0) ўйинидан кейин матбуот анжумани ўтказилди.

Маросимнинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

М.Қосимов: Олдиндан ўйин қийин бўлишини билардик. Футбол шундай ўйинки, унда юзага келтирилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаса, янада оғирлашади. Лекин бугунги ўйинда вазиятлардан фойдаланиб, муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Аммо, бир ойлик танаффус таъсирида бироз бўлсада, ўйин ритмидан чиқиб кетганимиз ҳам бор гап. Энди шу ўйинлар орқали яна юқори спорт формасига чиқиб олишга ҳаракат қиламиз. 

Кечаги ўйин олдидан ўтказилган машғулотга келсак, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Кетма-кет учрашувлар, турли тадбирлар натижасида майдон чимининг сифатига путур етди. 23 июнь куни Халқаро олимпия куни, 30 июнда Ёшлар куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди. Ўсмирлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати учрашувлари ва ҳар куни иштирокчи терма жамоаларнинг машғулотлари ҳам шу стадионда бўлиб ўтди. Биз ўйламасак, бошқа ҳеч ким майдон сифати ҳақида қайғурмайди. Шу сабабли ҳам бир кун олдинги машғулотларни академия майдонида ўтказишга мажбур бўлдик. 

Тўғри, агар жамоани сақлаб қолиш учун етакчи футболчиларни сотиш керак бўлса, бунга тайёр эканлигимни айтгандим. Лекин трансферлар ойнаси очилган пайтда бизни қониқтирадиган таклиф бўлмади. Шу сабабли ҳам таркибни сақлаб қолишга қарор қилдик. Жамоадан биргина Умиров кетди. 

Дилшод Аҳмадалиев ярим йил футбол ўйнамади. Барибир бу ҳолат ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Лекин ишонинг, бу футболчи нафақат “Бунёдкор”нинг, балки Ўзбекистоннинг ҳам энг кучли ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Уни терма жамоага чақириш керак. 


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди 

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика