RU

Последние новости

01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  34 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..." Новости

Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."

Суперлига 18-туридан ўрин олган ОКМК - "Қизилқум" (0:0) баҳсидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Баҳони мухлислар беради. Биз бугунги учрашув қандай кечганини таҳлил қилиб чиқишимиз керак. "Қизилқум" ўз вазифасини уддалади. Яхши ҳимояланди ва бўшлиқлар қолдирмади. Шу сабабли анча қийналдик. Дуранг натижаси тўғри бўлди. Мақсадимиз авваламбор мухлисларни хурсанд қилиш ва ғалаба қозониш эди, аммо бундай ўйинлар ҳам учраб туради. Рақиб бугун жуда муносиб қаршилик кўрсатди. Биз бугун икки очко йўқотдик, лекин адолатли дуранг қайд этилди. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Уч кундан сўнг яна ўйинимиз бор. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз" - деди Миржалол Қосимов бугунги баҳс ҳақида.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика