Миранда: “Интер” Скудетто учун курашиши лозим”
20 янв 2017 23:24
Новости
Миранда: “Интер” Скудетто учун курашиши лозим”
“Интер” ҳимоячиси Жоао Миранда жамоасининг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди.
“Мақсадимиз – мавсумни имкон борича юқорироқ поғонада якунлаш. Биз Скудеттони ютиш осон эмаслигини биламиз. Аммо имкониятмиз бор экан, биз бундан фойдаланишга уриниб кўрамиз. Умуман олганда, унутмаслик керакки, асосий мақсадимиз кучли учликка кириб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритишимиз лозим.
“Интер”да яхши футболчилар жамланган, аммо илгари бизга тактик томондан нимадир етишмасди. Пиоли келгач, биз тактик ва руҳий жиҳатдан кучайдик”.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” сўнгги учрашувни Италия кубоги доирасида “Болоня”га қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобда ғалабага эришди ва Италия кубоги чорак финалига йўл олди.Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии