RU

Последние новости

19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 19:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  9 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  2 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  6 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  26 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  37

Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасига бағишланади Новости

Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасига бағишланади

2019 йилнинг 15 март санасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов вафот этган эди.

Мираброр Зуфарович Усмонов - 1947 йилнинг 4 июль санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. 

Википедиядаги маълумотларга таянадиган бўлсак, 1961-1967 йиллар давомида Тошкентдаги "Баҳор" ресторанида ошпаз, 1970 йилда "Гулистон" ресторанида ишлаб чиқариш бўйича бошлиқ лавозимида фаолият юритган. 

1970-1986 йилларда "Дўстлик" ва "Зарафшон" ресторанлари директори, Тошкент ресторанлари трести директори, 1986-1990 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри умумий овқатланиш ижроқўми бошлиғи бўлиб ишлаган. 

1990-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси савдо вазири, 1992-1994 йилларда эса "Ўзбексавдо" компанияси раиси лавозимида фаолият олиб борган. 

Қайд этиш лозимки, Мираброр Усмонов даврида ўзбек спорти инфратузилмаси сезиларли равишда ўсишга эришди. 

Мираброр Зуфарович умри давомида бир нечта спорт иншоотлари қурилиши, жумладан "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, Сув спорт саройи, Гимнастика мажмуаси, Миллий олимпия қўмитаси биноси, Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони, Нукусдаги "Турон" стадиони, Бухородаги "Бухоро" стадиони қурилишида жонбозлик кўрсатган. Бугунги кунда оддийгина стадионлар майсасини янгилаш масалалари қай даражада қийин эканлигини кўрар эканмиз, юқоридаги спорт иншоотларининг барпо этилиши у кишининг ўзбек спорти ривожига қай даражада ҳисса қўшганлигини исботлаб турибди. 

Шунингдек, Мираброр Усмонов МОҚ президенти бўлган даврда Ўзбекистон учун Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа қайд этилган. Спортчиларимиз Рио Олимпиадасида 13 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллагани ҳам Усмонов бошлаб берган ислоҳотларнинг мевасидир! 

Бундан ташқари, Мираброр Усмонов даврида ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигаси учун 4 та квотага эга бўлишди. Жамоаларимиз ОЧЛнинг ярим финал босқичига қадар етиб борди. 

Усмонов ҳаётда ҳам олийжаноб инсон эди. Инсонларга ҳамиша қўлидан келганича ёрдам берган. Бу ҳақда ортиқ гапирмаса ҳам, кўпчилик билади.  

2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалидан сўнг


Осиё Олимпия Кенгаши президенти Ал Сабах пойтахтимизда


Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан


"Пахтакор" стадиони реконструкцияси олдидан


Стадионнинг "VIP" ложаси битгандан сўнг


Ўзбекистон ФИФАнинг "Фэйр Плэй" ("Ҳалол ўйин") совринини ҳам айнан Мираброр Усмонов даврида қўлга киритган


"Бунёдкор" стадиони қурилиши чоғида Зепп Блаттер билан бирга


Спортчиларимиз (Бектемир Мелиқўзиев)ни тақдирлаш жараёнида


Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду юртимизда


ХОҚ раҳбари Томас Бах билан бирга


Бу суратга ортиқча изоҳ шарт бўлмаса керак


Охиратингиз обод бўлсин!

Рейтинг: +12   

Комментарии

+4   
15 мар 15:00:08
NAVBAHOR1978
Joylari jannatdan bo'lsin lekin

U odamni davrida o'yindan oldin xisobni bilsa bo'lardi kim yutishi aniq xamma bilardi

U davrdan ko'ra xozir ancha yaxshi
+2   
15 мар 16:32:44
Shovruq88
Ответ на комментарий пользователя ZAZ
Энг катта ўсиш Мираброр Усмонов даврида бўлган ҳозиргача
Демак усмабмиз
+2   
15 мар 15:32:44
Toxir Sharif
2020-yildan beri biz xil suratlar va gaplar Usmonov haqida
+2   
15 мар 15:31:44
Toxir Sharif
CA ijodkorlari 2020-yildan beri rahmatli M. Usmonov haqida har xil mavzudagi bir xil sarlavhani qo'yyapsizlar. Boshqacha mavzu olib kirmanglar Usmonov haqida
+2   
15 мар 15:18:24
Safsata
Ответ на комментарий пользователя Dilmurod Abdukarimov
Шунинг учун Узбек футболи "тагига" олиб етибдида, ошпазларга колиб.
Ку́ряпмиз жахон футболи тан олган рефери Равшан Эрматовни даврида ахволимиз кандайлигини! Мираброр Усмонов килган ислохатларни улардан кегин бирортаси килиш у ёкда турсин ёнигахам якинлашгани йу́к!!!!
+2   
15 мар 14:36:50
Becky
Ответ на комментарий пользователя ZAZ
Энг катта ўсиш Мираброр Усмонов даврида бўлган ҳозиргача
Qaysi o'sishni nazarda tutyapsiz?
+1   
15 мар 15:07:28
Dilmurod Abdukarimov
Шунинг учун Узбек футболи "тагига" олиб етибдида, ошпазларга колиб.
   
15 мар 19:27:25
алимардон жўраев
Кечагидек эсимда...Мираброр Усмонов Зуфаривич ни "МУЗ.....ёки МУЗлик даври" деб гоҳи ўринли гоҳида ўринсиз хейт қилиб юрган юзерлар???? Нақадар вақт бешафқат а? Худдики дунёга устун бўлиб қоладигандек сайтга кириб талашамиз, тортишамиз, уришамиз....
   
15 мар 18:25:26
Nazr
Ўзбек футболида мен ҳурмат қиладиган Инсонлардан бири! Жойингиз жаннатдан бўлсин, Мираброр Зуфарович!
   
15 мар 17:37:00
1994 Nurafshon
Шу инсон футболимизни єнг баланд чуккига олиб чикканди яни бу кишини даврида стадионларимиз туларди асосийси мухлислар футболимиз єртасига ишонарди.
   
15 мар 17:13:47
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Мираброр ака ҳақиқий жонкуяр эди. Ўзбек футболида катта ўзгаришлар қилган раҳбар бўлган. У инсон нафақат футбол ичидаги натижалар ўсишига хизмат қилган, балки ўзи ишлаган давр футболимиз инфратузилмаси меъмори эди. Кучли, интизомли, меҳнаткаш, ҳазилкаш танти одам бўлган. Асосийси натижа қила олган кадр бўлган. Жойингиз жаннатда бўлсин!
   
15 мар 14:35:11
Мирзохон
Охирати обод бўлсин!
   
15 мар 14:28:34
ZAZ
Энг катта ўсиш Мираброр Усмонов даврида бўлган ҳозиргача
-1   
15 мар 16:33:32
Shovruq88
Ответ на комментарий пользователя Safsata
Ку́ряпмиз жахон футболи тан олган рефери Равшан Эрматовни даврида ахволимиз кандайлигини! Мираброр Усмонов килган ислохатларни улардан кегин бирортаси килиш у ёкда турсин ёнигахам якинлашгани йу́к!!!!
Шу гапинга тфу
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика