Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа ўтказилади
04 июл 2023 16:06
Новости
Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа ўтказилади
Унда 15 ёшгача бўлган 4 та терма жамоа қатнашади.
"Таниқли давлат арбоби, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" ва "Дўстлик" орденлари соҳиби, бир неча йиллар давомида спортимиз, хусусан футболимиз ривожланиши ҳамда дунёда ўз ўрнига эга бўлишида улкан ҳисса қўшган шахс — Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Зуфарович хотирасига бағишлаб халқаро турнир ташкил этади. Унда 15 ёшгача бўлган 4 та жамоа — Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА ва Черногория иштирок этади.
Учрашувлар 11-15 август кунлари пойтахтимиз яшил майдонларида ўтказилиши режалаштирилган", – дейилади ЎФА хабарида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии