RU

Последние новости

23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0

Мираброр Усмонов профессор Акрамовни танқид қилди Новости

Мираброр Усмонов профессор Акрамовни танқид қилди

Кеча бўлиб ўтган йиғилишда Мираброр Усмонов терма жамоалар Марказининг фаолиятига жиддий эътироз билдирди.
Кеча бўлиб ўтган йиғилишда Мираброр Усмонов терма жамоалар Марказининг фаолиятига жиддий эътироз билдирди.

Бу ҳақда хабар берар экан, ПФЛнинг расмий сайтида Усмонов шундай дейди:

«Уммонда ўтказилган 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги омадсиз иштирокидан кейин Терма жамоалар маркази мутасаддиларининг телевидение, радио ва газета орқали берган интервьюларини кўрдим, - деб давом этди Усмонов. (Рустам Акрамов "Футбол шарҳи" кўрсатувида интервью берган эди).

«Нима эмиш, мусобақа январда ўтказилганлиги сабабли терма жамоамиз Уммондаги мусобақада мағлубиятга учрабди. Энди айтинг-чи, Сиз турнирнинг январда ўтказилишини кеча билдингизми? Январдалигини била туриб, нега етарлича тайёргарлик кўрмадингиз? Эртага Осиё Кубоги январда ўтказилса, яна нималар дейсизлар?»

Шунингдек, Усмонов «Футболчиларнинг яхши ўйнаши учун уларга дўқ-пўписа қилиш ёки кечирасиз-у, сўкинишдан бошқа йўл қолмадими?», дейди.

Афтидан, Мираброр Зуфарович ёшлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё ва жаҳон чемпионатларида танаффус чоғида, агар мағлубиятга учралса, ўйиндан кейин мураббийдан аввал ечиниш хонасига кириб, шундоқ ҳам мағлубиятга учраган футболчиларимизни делегация вакиллари турли ноўрин сўзлар билан уришганидан хабар топган.

Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Австралиядан мағлубиятга учралганида делегация вакилларидан бири футболчиларни қаттиқ койиган. Аслида ҳар қандай мағлубиятни мусобақа якунига қадар унутиб, кейинги ўйинга руҳан тайёргарлик кўриш лозим. Шунда терма жамоамиз бош мураббийи футболчилар билан ўзи гаплашишини айтган эди.

Кеча бўлиб ўтган йиғилишдан мутахассисларимиз керакли хулосани ТЎҒРИ чиқарадиган ва мураббийлар ишига аралашмаса, биз ўзимиз истаётган мақсадга эришимиз мумкин.

Мираброр Усмоновнинг қуйидаги эътирози ҳам жуда ўринли.
- Қаерга қарама, ўқув-машғулот йиғини. Майли, ўқув-машғулот йиғини ҳам керакдир, аммо шулардан бир нечтасининг ўрнига ўртоқлик учрашувлари ўтказса бўлмайдими? Шу кўпроқ фойда бермайдими?

Уммонга кетишдан аввал Яман ёшлар терма жамоаси БААда иккита ўртоқлик учрашувини таклиф қилган бўлишига қарамай, Марказ вакиллари биринчи лига жамоаларига қарши майдонга тушишни маъқул кўришган. Якунда эса бу терма жамоамизнинг Уммондаги муваффақиятсиз қатнашишига сабаб бўлди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика