RU

Последние новости

08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  0 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  0 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  152 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18

Ливан термаси устози Миодраг Радулович: "Қатар мусобақа фаворити, аммо биз ғалаба учун майдонга тушамиз" Новости

Ливан термаси устози Миодраг Радулович: "Қатар мусобақа фаворити, аммо биз ғалаба учун майдонга тушамиз"

Эртага Қатарда Осиё кубоги старт олади.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Қатар ва Ливан терма жамоалари майдонга тушишади. Ушбу учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Ливен терма жамоаси бош мураббийи Миодраг Радулович журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.



- Эртанги ўйиндан қандай натижа кутмоқдасиз? Умуман таёргарлик босқичи қандай ўтди?

- Мусобақага етиб келдик. Ҳа, тайёргарлик учун қисқа вақт бўлди, аммо биз тайёрмиз. Жуда яхши формадамиз ва бор кучимизни ишга соламиз. Бу терма жамоада аввал ҳам фаолият олиб борганман. Тажрибали футболчиларимизнинг имкониятларини жуда яхши биламиз. Бизда жуда кучли ёш авлод шаклланган. Мен терма жамоамдан кўп нарса кутяпман. Мен бироз ташвишга солган нарса бу жароҳатлар. Эртага яхши натижа қайд этишимизга ишоняпман. Қатар мусобақа фаворити, аммо биз эртага ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Ушбу мусобақа сиз ва жамоангиз учун нимани англатади. Мусобақадан олдинги иштиёқ қандай?

- Ҳаммада мотивация катта. Барча футболчиларимиз бу каби катта мусобақада иштирок этишни орзу қилишган. Мен уларга бор кучларини беришларини айтмоқдаман. Эртага биринчи ўйин. Жуда кўп мухлислар бўлади. Уч очко учун ўйнаймиз, дуранг ёки бошқа натижа учун эмас. Биз бу ерда яхши натижа кўрсатмоқчимиз.

- Қатар гуруҳнинг фаворити. Бу гуруҳда ўз имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

- Тўғри, Қатар кучли жамоа. Бошқа термалар ҳам кучли. Хитой ва Тожикистон термаларининг натижалари ҳам улар ҳозир қай даражада эканликларини кўрсатмоқда. Ҳамма ўйинлар қийин бўлишини тахмин қиляпман. Аммо мен оптимистман ва бу ўйинларда яхши натижа кўрсатишимизга ишонаман.

Ливан терма жамоаси футболчиси Ҳасан Маътук:

- Биз жуда қийин пайтларни бошдан ўтказдик. Ортга ташланган қадамлар бўлди. Биз энг камида инсонларни бахтли қилмоқдаман. Кейинги босқичга чиқишимизга ишонмоқдамиз. Биламиз, бу қийин бўлади, аммо жамоадаги барча бу нарсага ишонмоқда.

- Ливан ва унинг атрофидаги ҳолатлар сизга қандай таъсир ўтказади?

- Бу савол сиёсий. Биз бор эътиборимизни футболга қаратганмиз.



Миодраг Радулович ОАВга интервью беряпти


- Қатар терма жамоаси фаворит. Уларга қандай ноқулайлик туғдирмоқчисизлар?

- Қатарни ҳурмат қиламан. Улар мусобақанинг фаворитларидан бири. Шу билан бирга, биз учун ҳам бу мусобақа ҳақиқий синов. Бундан ташқари, ушбу Осиё кубоги орқали Жаҳон чемпионати саралаши ва кейинги Осиё кубогида иштирок этадиган ёш ўйинчиларимиз тажриба тўплашади.

- Сиз аввал ҳам Ливан термасини бошқаргансиз. Олдинги ва ҳозирги терма жамоа ўртасида қандай фарқ бор?

- Беш йилдан кейин қайтдим. Менда яхши хотиралар бор. Олдинги сафар тарихий натижа қайд этгандик. Бу сафар ҳам шу нарсани такрорлашимиз керак. Бизда тажрибали ўйинчилар бор, шу билан бирга, бизда янги авлод ҳам етишиб чиқди. Фарққа келсак, бизда ҳозир позитив энергия бор. Етакчиларимиз яхши ички муҳитни таъминлаб беришган.

- Қатардаги Осиё кубоги ташкилотчилиги ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, мен Олимпия ўйинларида, ўтган Осиё кубогида ва яна жуда катта мусобақаларда бўлганман. Ташкилотчиликдаги фарқни кўриб турибмиз. Ҳаммаси аъло даражада. Мен Қатар ҳукуматига бу ишлар учун раҳмат айтиб қоламан.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика