RU

Последние новости

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Минскда Тошкент ва Минск футбол федерацияси раҳбарлари ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдилар Новости

Минскда Тошкент ва Минск футбол федерацияси раҳбарлари ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдилар

4-7 февраль кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган “Наше будущее“ — 2020 мусобақаси давомида Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясининг Биринчи Вице-президенти Алишер Полатов ва Минск футбол федерациясида,

Беларусь футбол афсонаси Михаил Вергеенко билан учрашди.


Михаил Вергеенко 1982 йилда “Динамо“ (Минск) сафида Собиқ Иттифоқ чемпиони. 1972 йилда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг финалчиси.


Айни пайтда Минск шаҳар ФФ ва Беларусь футбол федерациясида болалар футболи бўйича раҳбар лавозимида фаолият юритаётган Михаил Никифорович ва Алишер Джеттибаевич ўртасида ҳамкорлик режалари бўйича музокаралар ўтказилди. Энди Минск ва Тошкент шаҳар чемпионатида фаолият олиб бораётган энг яхши жамоалар икки давлат ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақаларда тўғридан-тўғри иштирок эта оладилар.


Суҳбат якунида икки ташкилот раҳбарлари ўртасида меморандум имзоланди.


“Яқинда Минск шаҳрида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақада иштирок этди. Менга болалар жуда ёқди. Бир ёш кичик бўлганликлари учун натижа бўлмаган бўлиши мумкин, аммо яхши футболчилар кўп эди. Яқинда МТЖларимиз Дубай шаҳрида ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Икки давлат аввалдан яхши алоқаларни йўлга қўйган. Бугун болалар футболида ҳамкорлик меморандумини имзолаётганимиздан хурсандмиз“, — дейди Михаил Никифорович.



- Тошкентда болалар футболини яна аввалги савиясига олиб чиқишимиз керак. Бу борада халқаро ҳамкорларнинг бўлиши айни муддао. Бугун Минскда бўлиб ўтаётган турнирда Тошкентнинг икки жамоаси, “Пахтакор“ ва “ФА Одил Аҳмедов“ иштирок этяптилар. Қувонарлиси шундаки, 36та жамоа ичида “ФА Одил Аҳмедов“ ярим финал йўлланмасини қўлга кирита олди. У ерда “Милан“, “Ростов“ ва “Краснодар“ каби жамоалар билан ўйнашди. Бундай мусобақаларда биз ҳам ғалаба қозона оламиз, қачонки, шундай савиядаги турнирларни Тошкентга олиб кела олсак. Биз Минск орқали илк қадамларни ташладик ва бу давомли бўлади. Федерациядан ташқари, Беларусь ва МДҲда ўз ўрнига эга “Наше Будущее“ спорт агентлиги билан ҳам меморандум имзоладик. Дмитрий Тишовский бошчилигидаги компания, бугун МДҲда мусобақа ўтказиш бўйича етакчилар қаторига кириб бораяпти“, — дейди Алишер Джеттибаевич.



Ўз навбатида Дмитрий Тишовский ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Бизнинг компания “ФА Одил Аҳмедов“ билан ҳамкорлик қилиб келади. Бугун Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси билан ҳам шундай меморандумни имзоладик. Минск борга сари топ клублар учун мусобақа марказига айланиб боряпти. Шу кунгача “Пахтакор“ ва “ФА Одил Аҳмедов“ доимий турнирларимизда қатнашиб келяпти. Энди Тошкентнинг бошқа жамоалари ҳам келишади деган умиддаман. Ўз навбатида ҳамкорликда Тошкентда ҳам юқори савиядаги мусобақа ташкил қилиш ниятимиз йўқ эмас.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика