RU

Последние новости

17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  6 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0

Мини футбол-2017. “Севинч” чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади Новости

Мини футбол-2017. “Севинч” чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Бугун Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт аренасида аёллар ўртасидаги мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Ўзбекистон аёллар футболи ассосацияси томонидан ҳар йили январ-март ойларида аёллар ўртасида ушбу чемпионат мунтазам ўтказиб келинади. Футболнинг ушбу турида нафақат профессионал футбол клублари балки ҳаваскор жамоалар ҳам иштирок этади.

Бу йилги чемпионатда қуйидаги жамоалар иштирок этишмоқда:

  “Севинч” (Қарши)
  “Шўртан Lady” (Ғузор)
  “Пахтакор W” (Тошкент)
  “Юз робот” (Тошкент)
  “Қирқ қиз” (Нукус)
  “Аланга С” (Жиззах)
  “Бахмал” (Жиззах вил.)
  “Оққўрғон” (Тошкент вил.)
  “ТАТУ” (Тошкент)

Кўриб турганингиздек, бу йилги чемпионатда Андижоннинг “Андижанка” жамоаси иштирок этмаяпти. Шунингдек ҳар йили иштирок этиб келадиган, Бухор шаҳри жамоаси ҳам бу йилги чемпионатга ташриф буюрмади.

Бугун чемпионатнинг дастлабки босқичи, 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Фақат жиззах вилоятининг “Бахмал” жамоаси бугун учрашув ўтказмади, ушбу жамоа эртага учрашувларга киришади.

Қуйидаги бугунги учрашувлар натижалари билан таништириб ўтамиз:

“Шўртан Lady” – “Пахтакор” 3:4

“ТАТУ” (Тошкент) – “Оққўрғон” (Тошкент вил.) 7:0

“Қирқ қиз” (Нукус) – “Аланга С” (Жиззах) 4:0

“Севинч” жамомиз ушбу футбол турида мамлакатимиздаги етакчи ва ўн икки карра чемпиони ҳисобланади. Жамоамиз бу сафар ҳам чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Жамоамизнинг бугунги рақиби Тошкент шаҳрининг “Юз робот” жамоаси бўлди. Рақибларига нисбатан анча катта тажрибага эга бўлган жамоамиз футболчилари тошкентликлар дарвозасига 13та гол киритишди. Ҳушёрликни бироз йўқотган жамоамиз ўз дарвозасидан 2 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Учрашув 13:2 йирик ҳисобидаги жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги голларга Малика Бурхонова (1), Нилуфар Қудратова (1), Мафтуна Панжиева (1), Шахзода Жамолова (1), Камола Рискиева (2), Мафтуна Шойимова (4), Ильвина Аблякимова (2), Шоира Қултўраевалар (1) муаллифлик қилишди.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мини футбол бўйича  XIII Ўзбекистон чемпионати. Дастлабки босқич, 1-тур

“Севинч” (Қарши) – “Юз робот” (Тошкент)  13:2 (10:0)

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 23.01.2017 йил

Ҳакамлар
: Эдита Миробидова, Александра Кончикова, Людмила Гейгер, Анна Сидорова.

Голлар: Малика Бурхонова (5′-1:0), Нилуфар Қудратова (7’-3:0), Мафтуна Панжиева (8’-4:0), Шахзода Жамолова (9’-5:0), Камола Рисқиева (11′-6:0, 18’-8:0), Мафтуна Шоимова (5’-2:0, 16’-7:0, 20’-10:0, 31’-11:2),  Ильвина Аблякимова (19′-9:0, 32’-12:2), Шоира Қултўраева (34’-13:2) – Шаҳло Зайнитдинова (24’-10:1), Жасмина Абдуғаниева (25’-10:2).

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 12.Матлуба Абдирасулова, 8.Камола Рискиева (с),  11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 17.Танзиля Зарбиева, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 7.Шоира Қултўраева, 20.Мафтуна Панжиева, 25.Мафтуна Шоимова, 21.Феруза Бобохўжаева, 18.Севара Нормуродова.

“Юз робот”: 1.Людмила Жумаева, 2.Зиёда Исакова, 8.Нилуфар Бахтиёрова (с), 10.Шаҳло Зайнитдинова, 11.Алсу Булатова, 13.Зарина Юсупова, 7.Полина Миханько, 19.Линда Назар, 21.Жасмина Абдуғаниева, 18.Сабрина Собиржонова, 4.Виктория Сирота, 22.Раъно Тўйчиева, 17.Робия Раҳимова, 5.Ангелина Актерякова.

Эртага бўладиган учрашувлар тақвими:


09:00  ”Севинч” – “Пахтакор W”

10:00  ”Юз работ” – “Бахмал”

11:00  ”Аланга С” – “ТАТУ”

12:00  ”Оқ қўрғон” – “Шўртан Lady”

Дам олиш: “Қирқ қиз”.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика