RU

Последние новости

20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  0 20:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  3 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  12 19:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  1 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  8

Миллий Олимпия қўмитасида ОФК президенти билан учрашув ўтказилди Новости

Миллий Олимпия қўмитасида ОФК президенти билан учрашув ўтказилди

Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги ОФК делегацияси Миллий Олимпия қўмитасида меҳмон бўлди.

Бугун Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, хусусан, жорий йил Тошкент ва Қарши шаҳарларида ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш, мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги ОФК делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди.

ОФК президентига ташкилот Бош котиби Датук Сери Виндсор Жон ва унинг ўринбосари Вохид Кардани, шунингдек, бир нечта масъул вакиллар ҳамроҳлик қилмоқда. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ОФК делегациясини Спортни ривожлантириш вазири Aдҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Ирматов кутиб олишди. Шундан сўнг расмийлар МОҚга ташриф буюрдилар. Унда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мавзусида учрашув ўтказилди. Йиғилишда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам иштирок этди.

Суҳбатда Адҳам Икрамов ОФК раҳбарини мамлакатимизда футбол оммавийлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирди.

“Сиз каби фахрий меҳмонларни қабул қилиш биз учун шараф. Мамлакатимиз ва ОФК ўртасидаги дўстона алоқалар йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Сир эмаски, футбол ёшларимиз орасидаги энг севимли спорт турларидан. Спортни ривожлантириш вазирлиги, МОҚ ва ЎФА юртимизда футболни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш бўйича ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Ҳозир Ассоциациямизда кучли жамоа шаклланди. Улар футбол оммавийлигини маҳаллалардан бошлаб татбиқ қилмоқда. Бу селекция ишларига ҳам ёрдам беради. Мамлакатимизда футболни ривожлантиришга шахсан Президентимизнинг ўзлари эътибор қаратмоқдалар”, – деди Спортни ривожлантириш вазири.

Ўз навбатида, ОФК президенти ҳам бу борада олиб борилаётган ўзгаришлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини таъкидлади.

“Мен ва жамоамни илиқ кутиб олганингиз учун ташаккур билдирамиз. Ўзбекистонга қилган сўнгги ташрифим ва ҳозирги ҳолатни солиштирсак, давлатингизда ҳар томонлама катта ўсишни кўриш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, ЎФАда кучли жамоа тузилиб, самарали фаолият олиб бормоқда. ОФК Ўзбекистонга шунчаки аъзоси эмас, ўзининг энг яқин ҳамкорларидан бири сифатида қарайди. Мамлакатингизда футболни янада ривожлантириш йўлида мана шундай ишлашда давом этсак, кўп натижаларга эришамиз. Бунинг учун Ўзбекистонда яхши инфратузилма мавжуд”, – деди Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа.

Суҳбат давомида Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш, мамлакатимизда мураббийлик, ҳакамлик соҳаларида малакали кадрларни тайёрлаш, футбол оммавийлигини ошириш мавзуларида фикр алмашилди. Учрашув якунида мартабали меҳмон МОҚнинг Фахрий меҳмонлар китобига ўзининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди. Шундан сўнг Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалик марказининг фаолияти билан танишди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика