Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"
		
		10 июл 13:22
        Новости	
	 
				 
				Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"
"Реал" ҳимоячиси Эдер Милитао Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида ПСЖдан учралган мағлубият (0:4) ҳақида фикр билдирди.
			"Бугунги натижа биз учун яхши бўлмади, аммо тинмай ишлашда давом этиш муҳим. ПСЖ аллақачон яхши мувофиқлаштирилган, бу мавсум давомида кўриниб турди. Улар ғалаба қозониш истаги бор ёш жамоа. Буни жамоавий ўйинлари билан намойиш этмоқда. Бугун уларнинг қанчалик кучли эканлигини яққол кўрдик. Уларни табриклаймиз", – деди Милитао.
ПСЖ Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида "Челси"га қарши майдонга тушади. Ўйин 13 июль, якшанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии