“Милан” ярим ҳимоячиси камида 3 ой майдонга туша олмаслиги мумкин
14 ноя 2018 09:10
Новости
“Милан” ярим ҳимоячиси камида 3 ой майдонга туша олмаслиги мумкин
Жакомо Бонавентуранинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.
“Милан” ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентуранинг тиззаси билан боғлиқ жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Бугун футболчининг операция қилиниш ёки қилинмаслиги борасида якуний тўхтамга келинади. Жакомонинг тиззаси билан боғлиқ муаммо мавсум бошидан буён қийнаб келмоқда. Агар футболчи операция қилинса, у камида 3 ойдан 5 ойгача бўлган вақтда майдонга туша олмайди.
Комментарии