"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади
11 окт 2024 21:51
Новости
"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади
"Милан" президенти Паоло Скарони жамоасига янги стадион кераклигини айтди.
"Сан-Сиро"ни таъмирлаш керак деб бир неча йиллар олдин айтганман. Бу стадион жуда эски ва "ёшини яшаб бўлган". Бу стадионни бузиб, ёнига бошқасини қурмоқчи эдим.
Шунда менга қараб: "Нима? Ақлдан оздингми? "Ла Скала"ни бузмоқчимисан?" дейишди. Мен эса: "Бу футбол "Ла Скала"си эмас, бу шунчаки қадимий иншоот", дедим. "Уэмбли" ҳам таъмирланди. Бироқ ундан-да машҳурроқ бўлган "Сан-Сиро"га тегилгани йўқ.
"Сан-Сиро"га яқинроқ жойда янги стадион қуриш таклифларини жиддийлик билан ўйлаб чиқяпмиз. Бугун шаҳар мэри билан учрашдим. Шунингдек, Сан-Донато-Миланезеда ҳам янги стадион қуриш вариантлари бор. Буни амалга оширишимиз мумкин. Чунки бунинг учун 40 млн евро инвестиция киритиб бўлганмиз", - деди Скарони.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии