RU

Последние новости

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

Милан Митрович: "Кучли жамоани мағлуб этсангиз доим сенсацияга қиёслашади" Новости

Милан Митрович: "Кучли жамоани мағлуб этсангиз доим сенсацияга қиёслашади"

Улуғбек Бақоев устозлигидаги "Суғдиёна" жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида ўз майдонларида "Пахтакор"ни таслим қилишни уддасидан чиқишди.

Баҳс давомида меҳмон жамоа вакиллари орадаги фарқни йўққа чиқариш учун қатор вазиятларни юзага келтиришган бўлсада, мезбонлар посбони Милан Митрович рақибга гол уриш имконини қолдирмади ва ўзининг сейвлари билан жамоасининг жонига оро кирди. Учрашувдан кейин маҳоратли киперга юзланиб фикрлари билан қизиқдик.

"Жамоамиздаги барча футболчиларга ажойиб жанговар ўйин учун раҳмат айтаман ва ғалаба билан табриклайман. Учрашув қийин бўлди. Биз танаффусдан сўнг кийиниш хонасида барчасини келишиб олдик ва майдонга кучли шижоат, истак билан тушдик. "Пахтакор"ни машғулотларда кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик. Рақибни ҳужумларини зарарсизлантиришга ва тўхтатишга эриша олдик. Мавсумни ёмон бошлагандик. Бу ғалаба биз учун бурилиш нуқтаси бўла олади деган умиддаман.

Кучли жамоани мағлуб этиш доим ёқимли. Албатта, бундай даражадаги жамоа билан ўйнаганда ҳаяжон ва босим бўлиши табиий. "Пахтакор" ва шунга ўхшаш клублардан устун келсангиз доим сенсацияга қиёслашади",- дейди Милан Митрович.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика