RU

Последние новости

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Микаэль Секейра: "Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. "Локомотив"да ҳалол одамлар ишлайди" Новости

Микаэль Секейра: "Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. "Локомотив"да ҳалол одамлар ишлайди"

Coca-Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ йигитлар сифатли футбол намойиш этишди. Ўйин услубимизга танланган режани тўғри бажариб беришди. "Локомотив"нинг мавсумдаги энг чиройли ўйинларидан бири бўлди деб ҳисоблайман. Чунки "Насаф" жуда кучли жамоа ҳисобланади. Ўзимнинг фикримча, бугун идеал ўйин кўрсата олдик.

- "Истиқлол" жамоаси билан ўйинда ҳам Темурхўжа Абдухолиқов ўйнамаганди, жароҳати бор экан. Азизбек Амонов ўша ўйиндаям захирадан қўшилиб гол урганди. Бугун асосий таркибда тушиб 2 та гол урди. Бу футболчи ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғрисини айтсам, индивудиал гапиришни ёқтирмайман. Умумий жамоа ҳақида айтишим мумкин. Бугунги ўйинда алоҳида гапиришга ўрин йўқ, бугун жамоавий чиройли ўйин кўрсатиб натижага эришдик. Клубимизнинг барча аъзоларини табриклайман. Ёрдамчи мураббийларим ўйинга тайёргарлик борасида жуда яхши ишлашди. Португалияда бўлган вақтимда ёрдамчи мураббийларим ўз вазифаларини аъло даражада бажаришгани бугунги ўйинда кўринди. Ўзбекистонга яна қайтганимдан хурсандман. Аввалги ўйинларимизда жамоага нимадир етишмаётган эди. "Локомотив" ҳар доим яхши ўйнаётганди, лекин омад келмаётганди. Португалиядан ўша етишмаётган жиҳатни олиб келдим шекилли (кулади). Яна бир барчани табриклайман ва раҳмат айтаман.

- Жамоани кучайтириш учун туширилган футболчилар ҳимояга асосланганини кўришимиз мумкин. Бу ўйиннинг боришидан келиб чиқиб амалга оширилдими ёки захирада ҳужумкор футболчилар йўқлиги учунми?


- Биз шу пайтгача ҳар-хил услубда ўйнаб кўрдик. Олдин амалга оширилган услублардан озроқ олиб шу услубга ўтдик. Яхши савол бердингиз, Ўзбекистонда бу услуб жуда қўрқинчли эмас. Кенгроқ очилиб бўш жойлардан фойдаланишни билиш керак. "Локомотив" мавсум бошидан шунақа услубда ўйнаётганди. "Насаф"га қарши танлаган услубимиз иш берди деб ўйлайман.

- Жамоа ёзги трансфер ойнаси вақтида бир қатор харидларни амалга оширди. Таркибга жалб этилган футболчилар бош мураббий томонидан танландими? Диего Барданка иқтисодий қийинчилик туфайли жамоани тарк этганини айтди, бу тўғрими?


- Биринчи навбатда Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. У оилавий шароити туфайли кетган. "Локомотив" катта клуб ва молиявий муаммолари йўқ. Клубда ҳалол одамлар ишлайди, ойлик маошлар вақтида бериб келинмоқда.

Таркибга жалб этилган футболчилар ўзимнинг қароримга кўра танланди. Худди бугунги каби иштиёқли ўйинни кутгандим. "Насаф" жуда яхши шаклланган жамоа. "Локомотив" яна ўзига ўхшаб ўйин намойиш этаётганидан хурсандман.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика