"Металлург"нинг испаниялик мураббийи: "Аввал Жанубий Корея ва Қувайт клубларида ишлаганман"
		
		05 ноя 2021 22:29
        Новости	
	 
				 
				"Металлург"нинг испаниялик мураббийи: "Аввал Жанубий Корея ва Қувайт клубларида ишлаганман"
Ўйин ҳақида
- Биз бугун қийин ўтишини билардик. "Навбаҳор" мухлислари жамоани ҳар доим олдинга бошлайди. Шунингдек улар рақибга босим ташкил қила оладилар. Шунга қарамасдан биз ёмон ўйнамадик. Гол уриш учун вазиятларимиз бўлди, лекин бир оз омад етишмади.
- Жамоа қисқа муддат ичида ижобий томонга ўзгарибди. Қандай камчиликлар бор эди ва нималарни ўзгартирдингиз?
- Гарчи Ўзбекистонга академия билан ишлаш мақсадида келган бўлсам ҳам аввалроқ Жанубий Корея ва Қувайт футбол клубларида бош мураббий сифатида ишлаганман. Жамоани қисқа вақт ичида ўйинга тайёрлашга тўғри келди. Бизга озроқ характер ва шижоат етишмаяпти. Навбатдаги тур ўйинларида ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
- Бугунги натижа ҳақида нималарни айта оласиз?
- Албатта, бундай натижани кутмагандик. Биз Наманганга ғалаба учун келгандик, лекин кўриб турганингиздек бу режамиз амалга ошмади.
"Металлург"ни қийин вазиятда қабул қилиб олдим. Биз меҳнат қилишда давом этамиз. Футбол жасур инсонлар учун мўлжалланган спорт тури.
- Олдингиздаги мақсадлар қандай?
- Ҳозирда жамоани ғалабалар сари бошлаш ва ижобий натижаларга эришишни мақсад қилганмиз. Жамоада мавсум якунидан кейин ҳам ишлайманми, йўқми буни раҳбарият билан гаплашиб ҳал қиламиз.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии