RU

Последние новости

19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  1 19:00"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  3 19:00Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:0 (матнли трансляция)  0 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  0 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  30

"Металлург" уч нафар легионер билан шартнома имзолади Новости

"Металлург" уч нафар легионер билан шартнома имзолади

Мамлакат XXXIII миллий чемпионати арафасида Бекободнинг "Металлург" жамоаси ўз таркибини кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда.

Қишки трансфер ойнаси очилиши ҳамон клуб раҳбарияти уч нафар хорижлик футболчи билан келишувга эришди.

Суперлига-2023 мавсуми якунида "Металлург" жамоаси билан шартнома муддатини яна уч йилга узайтирган бош мураббий Веско Стешевич икки нафар ҳамюртини Бекобод клубида ўйнашга кўндирди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳужумкор футболчилар эканлиги эътиборга молик. Ўтган мавсумни Литванинг "Жальгирис" (Вильнюс) жамоасида ўтказган Марко Миличкович марказий ҳужумчи амплуасида кўпроқ майдонга тушади. 

Черногриянинг "Арсенал" клубидан келаётган Бобан Жоржевич эса кўпроқ ҳужум ортида ўйнайди. Жамоанинг ҳужумларини ташкил этиш ва имкон туғилиши ҳамон бошланган комбинацияни якунлашни хуш кўрадиган Бобан "Металлург"нинг олдинги чизиғини кучайтириши кутиляпти.

Бекободликларнинг ҳимоя чизиғида эса тажрибали Давронжон Эргашев пайдо бўлаяпти. "Бунёдкор" билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланган тожикистонлик футболчи ҳам фаолиятини "Металлург" билан боғлашга қарор қилди. Шунинг баробарида бекободликлар легионер ўйинчилар лимитидан тўлиқ фойдаланиб бўлишганини ҳам қайд этиш лозим.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика