"Металлург" собиқ футболчиларини ортга қайтаришда давом этяпти
06 янв 2022 19:31
Новости
"Металлург" собиқ футболчиларини ортга қайтаришда давом этяпти
Клуб матбуот хизмати расман навбатдаги икки трансферни эълон қилди.
"Металлург" собиқ ўйинчиларини яна Бекободга қайтарди. Булар – ярим ҳимоячи Эргаш Исмоилов ҳамда ҳужумчи Шоҳназар Норбеков.

Маълумот учун, Эргаш Исмоилов 2016 йилда бекободликлар шарафини ҳимоя қилган.
26 ёшли футболчи ўтган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида 25 ўйин ўтказиб (834 дақиқа), 1 та сариқ карточка ишлаб олган.

Шоҳназар Норбеков эса 2011-2016 йиллар давомида "Металлург"да тўп тепган. 27 ёшли футболчи ўтган мавсумда 25 ўйинда 4 та гол урган ҳамда 2 та голга ассистентлик қилган. У жамоа билан 2 йиллик шартнома тузди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ сайтимиз орқали икки футболчининг трансфери ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии