RU

Последние новости

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

"Металлург" клуби ходими Бекободда чўкаётган болани қутқариб қолди Новости

"Металлург" клуби ходими Бекободда чўкаётган болани қутқариб қолди

Қаҳрамонликнинг катта кичиги бўлмайди.

Ҳар куни атрофимиз ўнлаб, юзлаб савобли ишлар юз беради, уларни кўрамиз, кузатамиз, эшитамиз. Кимнингдир оғирини енгил, мушкулини осон қилган, ҳожатини чиқарган инсонларни олқишлаймиз, уларга таҳсин айтамиз...

“Металлург” ФК ходими Даниэль Коршунов ҳар куни эрталаб ва кечқурун клуб қароргоҳи ёнидан ўтувчи канал бўйлаб сайр қилишга одатланган. Уни яқин атрофда яшайдиганларнинг барчаси яхши таниб қолишган. Кеча ҳам одатга кўра сайрга отланди. Бу гал “прогулька”га ҳамкасбини ҳам чорлади. Сув ёқалаб кетишаётганида бирдан кимнингдир каналда бир кўриниб, бир кўринмай чўкаётганлигига кўзлари тушишди. Даниэл ўйлаб ўтирмасдан ўзини каналга отди. Сув ўзани тақсимланадиган ҳудудмасми, шитоби тез, ўпқон кишини домига тортади. Даниэл чўкаётган болага бир зумда етиб борди ва уни қирғоқ томон судради. Канал чети сув қолдиқлари боис сирпанчиқ ҳолатга келиб қолган. Қўрқувга ботган болакай эса янада оғирлашиб кетган. Уни амаллаб қирғоққа узатди. Аммо ўзи ҳолдан тойди. Шунда ёрдамга етиб келганлар Даниэлга қўл узатишди. Қутқариш “операцияси” муваффақиятли якунланди...

Бекободга иш юзасидан Зафар шаҳридан келган отахон фарзандини қутқарган йигитларга миннатдорчилик учун сўз топа олмай, кўзларида ёш ҳалқаланади. Даниэлни тинимсиз дуо қилади...

Ўз навбатида бир инсон умрини сақлаб қолган жамоамиз йигитларига биз ҳам ташаккур айтамиз. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин, йигитлар!", - деб ёзади "Металлург" клуби матбуот хизмати.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика