RU

Последние новости

16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  40 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  1 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  14 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

“Металлург” эртага “Қизилқум” билан назорат учрашувини ўтказади Новости

“Металлург” эртага “Қизилқум” билан назорат учрашувини ўтказади

Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Суперлига клублари айни кунларда ўйин амалиётини шакллантириш учун кўрик-назорат учрашувларига зўр беришмоқда.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси тайёргарликнинг сўнгги босқичини Қибрай ўқув-машғулот масканида олиб бормоқда.

Андрей Шипилов етакчилигидаги футболчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар ўтказишяпти. Ўз навбатида назорат учрашувларига ҳам катта эътибор қаратишяпти. Муқаддам бир ҳафталик иш якунлари шундай ўйинлар билан хулосаланилган бўлса, мавсум яқинлашган сайин назорат учрашувлари сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, эртага Тошкент вилояти “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида бекободликлар Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга чиқишади. 14 февраль санасига “Нефтчи” билан, 17 февраль кунига эса “Сўғдиёна” билан назорат учрашувлари режалаштирилган. Мазкур ўйинлар янги мавсум олдидан мураббийлар штаби учун асосий таркибни шакллантиришда сўнгги кўрик вазифасини ўтаб беради.

Шу ўринда бугун “Металлург” футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциациясининг дастлабки “буюртмаси”дан ўтганлигини айтиб ўтиш лозим. Жамоа билан шартнома имзолаган ҳамда тиббий кўрикдан ўтган футболчиларнинг биринчи гуруҳи ЎФАда “заявка” қилинди. Қолган футболчилар ва клуб раҳбарияти вакиллари 19 февраль куни буюртмадан ўтади.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика