"Металлург" бош мураббийи: “Энди очколарни кузда санамаймиз”
05 янв 2018 11:48
Новости
"Металлург" бош мураббийи: “Энди очколарни кузда санамаймиз”
ЎзПФЛ сайти Андрей Сергеевичнинг ЎФФ ҳамда ЎзПФЛда амалга ошираётган ислоҳотлар ҳақида фикрларини билишга қизиқди.
- Янги мавсумда миллий чемпионатимиз янгича форматда ўтиши ҳақидаги қарорни барча мутахассислар сингари мен ҳам ижобий қабул қилдим. Жамоалар сонининг қисқарганлиги, тизимга бир қатор ўзгаришлар киритилгани ўткинчи учрашувларга барҳам беради. Ҳар битта ўйин финалга тенг бўлади, деб ўйлайман. Энди очколарни кузда эмас, ҳар битта турдан кейин санашга тўғри келади. Шу маънода бундан футбол мухлислари ютади, деб ўйлайман.
- Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари ўйинчиларимиз учун фойдадан холи бўлмайди, бу аниқ. Тест синовлари мураббийларнинг қўл остида шуғулланаётган ўйинчилари ҳақида, уларнинг жисмоний ҳолати, тайёргарлиги ҳақида янада кенгроқ маълумотларга эга бўлиб туришларига ёрдам беради. Ўз навбатида тест-синовлари футболчиларнинг ҳам вазифаларига сидқидилдан, янада жиддийроқ ёндошишларига ундайди. Уларда бошланғич тезлик ўсади, чидамкорлик ошади, оптимал спорт формаларини меъёрида ушлаб туришади.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии