RU

Последние новости

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  1 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  0 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

“Металлург-2016”: Жамоа сардори барчага ўрнак бўлди Новости

“Металлург-2016”: Жамоа сардори барчага ўрнак бўлди

2016 йилги мавсумни бир текис ўтказган Бекободнинг “Металлург” жамоасида бир қатор эътиборга молик натижалар қайд этилди.

Улардан биринчиси жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов чемпионатнинг 2-туридаёқ сафарда “Машъал”га қарши учрашувда олий лигадаги 400-учрашувини ўтказиши бўлди. Бу билан у 400-лик давондан ошиб ўтган 11-ўйинчига айланди. Ҳ.Ҳошимовга қадар олий лига баҳсларида А.Алиқулов, А.Бердиев, Р.Бердиев, В.Келдиев, Н.Ҳасанов, М.Қурбонов, А.Солиев, Б.Қораев, Х.Каримов ҳамда А.Тоировлар тўрт юздан кўпроқ ўйинларда майдонга тушганди. Ҳошимов эса мавсум охиригача барча учрашувларда жамоадошларини майдонга бошлаб тушиб, ҳали футболчилик фаолиятини бемалол давом эттира олишини исботлади. У бу йил ҳам ўтган мавсумдаги сингари 30 та ўйинда тўлиқ иштирок этган ягона футболчи сифатида жамоадошларига ўрнак бўлди.


“Металлург” мураббийлари худди 2015 йилги мавсумдаги сингари бу йил ҳам асосий таркибда 20 та футболчи хизматидан фойдаланди. Жамоа сардоридан ташқари қанот ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматов ҳам 30 та ўйинда иштирок этди. Фақатгина у майдондаги дақиқалар бўйича сардордан ортда қолди. Жамоа плеймейкери Дилмурод каримов эса огоҳлантиришлар боис битта учрашувни ўтказиб юборган бўлса, яна икки тажрибали ўйинчи – Даврон Каримқулов ҳамда Зоҳид Абдуллаевларни мураббийлар 28 тадан учрашувда майдонга туширишди. “Металлург” футболчиларининг 2016 йилги мавсумдаги улушлари билан қуйидаги тақвимда танишишингиз мумкин: 


№       

Исми шарифи                                 

Ўйинлари сони      

Дақиқаси     

1.

Ҳикмат Ҳошимов

30

2700

2.

Муроджон Тошматов

30

2641

3.

Дилмурод Каримов

29

2370

4.

Зоҳид Абдуллаев

28

2431

5.

Давронбек Каримқулов

28

2302

6.

Аюбхон Нўъмонов

27

2130

7.

Жаҳонгир Абдумўминов

27

2000

8.

Суҳробжон Султонов

26

2340

9.

Дониёр Одилов

26

1963

10

Жавоҳир Эсонқулов

25

1850

11.

Мирғиёс Сулаймонов

23

2013

12.

Фарҳод Намозов

23

466

13.

Саиджон Абдужабборов

20

1040

14.

Исломжон Қобилов

17

1253

15.

Фаррух Шотурсунов

11

466

16.

Эргаш Исмоилов

10

234

17.

Шерзод Жалилов

8

676

18.

Зафар Сафоев

4

360

19.

Сардор Расулов

4

95

20.

Муҳаммадодил Қаҳрамонов

2

45


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика