Мессининг отаси "Ал Ҳилол" билан музокаралар олиб бориш учун Саудия Арабистонига борди
13 янв 2023 10:15
Новости
Мессининг отаси "Ал Ҳилол" билан музокаралар олиб бориш учун Саудия Арабистонига борди
Лионелнинг отаси Хорхе Месси аллақачон Саудия Арабистонида ва "Ал Ҳилол" билан музокараларни бошлаган, деб хабар берди "Daily Mail". Лионель Месси ПСЖда қолиб, 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтирмоқчи эди.
Бироқ "Ал Ҳилол" таклиф қилаётган шартлар Леонинг эътиборини тортиши мумкин. Ахир, гап йилига 300 миллион еврони ташкил этадиган маош ҳақида кетмоқда. Саудия Арабистони давлатининг ўзи улуғвор битимни молиялаштиришга тайёр. Бу мамлакат Месси ва Роналду ўртасидаги қарама-қаршиликни қайта тиклаш учун бундай маблағни сарфлашга қодир. Негаки, Криштиану аллақачон Ар-Риёднинг "Ал Насср" клуби футболчиси.
Шунингдек, Саудия Арабистони ЖЧ-2030 мезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Ал Ҳилол" Мессини сотиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар чоп этилди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии