RU

Последние новости

21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  2 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  8 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3

Мессининг ўрнини босиши кутилган Деулофеу ҳозир қаерда? Новости

Мессининг ўрнини босиши кутилган Деулофеу ҳозир қаерда?

Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Баъзиларнинг ўрнини тўлдириш имконсиз. Масалан, футбол сўнгги 10 йилда минглаб "янги Месси"ларни кўрди. Бироқ, юқорида айтилганидек, Леони такрорлаш мумкин эмас, у битта. 

Рукнимизнинг аввалги сонларида Ален Ҳалилович ва Боян Кркич ҳақида маълумот бергандик. Бугун навбат каталон ўғлони Жерар Деулофеуга етди. Зеро, айнан у "Барселона"да Месси эрасининг давомчиси бўлиши кутилган эди.

1994 йилда туғилган Жерар 9 ёшида "Барса" кантерасига қабул қилинди. Кейинчалик қанот вингерига айланиб кетган футболчи болалар ва ўсмирлар футболида ҳужумчи ортида плеймейкерлик қиларди. Иқтидори мураббийларнинг кўзига анча эрта "суқила" бошлаган Деулофеу Испаниянинг барча ёшдаги терма жамоаларида етакчилардан бири эди.

"Барса" либосида илк голини урганида атиги 17 ёшда эди. Шу туфайли журналистлар унинг тимсолида ҳам янги Мессини топишди. Мана, орадан роппа-роса 10 йил ўтди. Ўзбек халқининг "мақталган қиз" ҳақидаги мақоли яна бир бор тасдиғини топди. Статистикага қарасак, Жерар ортда қолган декадада "кўк-аноррангли" либосни атиги 23 бор кийгани ва бор-йўғи 2 голга муаллифлик қилганига гувоҳ бўламиз (бўлажак Месси эмиш). 

Каталон клуби мухлислари Деулофеунинг ортда қолган йилларда "Эвертон", "Севилья", "Милан", "Утфорд" сингари клубларда тўп тепганини яхши билишади. 27 ёшли вингер жорий йилнинг январида Италия А Сериясига кўчиб ўтди. Унда Удине шаҳрининг "Удинезе" клуби билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома бор.

Сўзимиз охирида Жерарнинг ўзини Месси билан солиштиришларига муносабатини келтирмоқчимиз. У 2018 йилда бу масалага алоҳида тўхталган эди: "Ёш боланинг Мессига қиёсланиши ташқи томондан ёқимлидек туюлиши мумкин. Аммо, бу жуда даҳшатли ҳолат. ОАВ ҳар куни мени "янги Месси" деб ёзар, у билан қиёсларди. Бундай босимга чидаш ғоят мушкул".

Автор :
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика