UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  20 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  144 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  25 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  152 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  67 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Хорватиялик Месси" — Ален Ҳалилович ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

БАА яшил майдонларида ўтказилган 2013 йилги кичик мундиал (17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги) ёдингиздами?

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги терма жамоамиз ўша мусобақанинг гуруҳ босқичида Марокаш, Хорватия ҳамда Панама термаларига қарши курашган. Ўсмирларимиз 3-турда Хорватия термасини 2:1 ҳисобида таслим қилишган эди. Ўша баҳсда хорватларнинг ягона голига муаллифлик қилган Ален Ҳалилович кўплаб экспертлар томонидан жаҳон футболининг бўлажак юлдузи сифатида эътироф қилинган.


10-рақамда тўп тепадиган чапақай ўйинчи "янги Месси", "хорват Мессиси" сингари лақабларни олганида эндиги 17 ёшга қадам қўйган эди. "Динамо" (Загреб)нинг умидли вакили келаси йил "Барселона"га трансфер қилинди. Ўшанда каталон клуби 18 ёшли Ален учун 5 млн евро тўлаган. Бироқ, Ҳалиловичнинг ёши улғайган сари даражаси тушиб борди. "Кўк-анорранглилар" таркибида ўз ўрнини топомагач, Бундеслигага кўчиб ўтди. "Гамбург"даги омадсиз 2 йилдан кейин "Милан"га келди. "Россонерилар" таркибида 1,5 йил ҳаракат қилиб "кесакдан олов чиқаролмаган" ярим ҳимоячи Чемпионшипга кўчиб ўтди.

У бугунги кунда "Бирмингем Сити" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Маълумот учун, Чемпионшипнинг ўтган мавсумида 784 дақиқа ўйнаган Ҳалилович фақат 1 марта рақиблари дарвозасига йўл топган. Демак, мутахассисларнинг 8 йил олдинги тахминлари ўзини мутлақ оқламади.

"Насаф"га ОФК кубогини олиб берган Анатолий Демьяненко ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика