RU

Последние новости

16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  0 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  1 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   3 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  4 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  15 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  13 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   31

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ? Новости

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ?

Эслатиб ўтамиз: бу бишт.

Лионель Месси ЖЧ-2022даги ажойиб ғалабадан сўнг Жаҳон кубогини ноодатий кўринишда олди.

Лео медални олиши биланоқ унга Қатар амири Тамим ибн Хамад Ал Тани тайёрланган қора ёпинчиқни кийдирди. Месси бирдан буни қандай тўғри кийиш кераклигини тушунмади, унга тушунтиришди ва у қора кийимда совринни олишга йўл олди.

Бу нима?




Бу бишт – йилнинг совуқ даврида (Қатарда ҳозир қиш) гандура устидан кийиладиган қора ёпинчиқ. У мантияга ўхшайди ва ҳудди қишки кийим сифатида ишлатилади.

Бишт қора ёки жигарранг бўлади. У баъзан олтин билан безатилади, бу эса одамнинг зодагон оиласига мансублигини англатади.

Бишт одатда туя жунидан тайёрланади. Эркаклар уни одатда маълум вазиятларда кийишади: зиёфатлар, байрамлар, масалан тўйларда кийишади. Лео Месси учун эса айнан ўзгача кун эди, ҳаммаси бир-бирига мос келади.



Қатардаги эркаклар одатда оқ рангли либос кийишади. Умумий талқинга кўра, эркакларга оқ ранг тўғри келади, сабаби улар кўп вақтларини уйдан ташқарида ўтказадилар, аниқроғи чўлда жазирама қуёш остида. Аёллар эса аксинча, чодирда қолишади ва кийимлари камроқ ифлос бўлиши учун қора рангда кийишади.


Лео ҳудди амирдек, ёрқин оқ рангли футболка ва қора ёпинчиқда гавдаланди, бу эса жозибали кўринди.



Жаҳон чемпионати мезбонлари ЖЧ бош совринини топшириш маросимида ўз анъаналарини шундай тарзда реклама қилишди. Энди Лео Мессининг энг ажойиб лаҳзалари акс этган барча суратларда бу биштни кўриш мумкин.

Айтганча, амирнинг ҳаракатлари ҳаммага ҳам ёқмади. "Шунчаки нима учун?", – дея ҳайрон бўлди Аргентина терма жамоаси ва "Ман Сити" собиқ ўйинчиси Пабло Сабалета. Бастиан Шванштайгер эса кенгроқ гапирди: "Ўйинчидан катта лаҳзаларни тортиб олишди. Бу тўғри бўлди деб ўйламайман. Буни бироз кейинроқ, кийим алмаштириш хонасида қилиш мумкин эди. Бу Мессининг ўзига ҳам ёқди дея олмайман. Менимча, акция муваффақиятли чиқмади".

Михаэль Баллак ҳам хурсанд эмас: "Бу жаҳлни чиқаради. Аммо, Мессининг уни ечмагани Леонинг одобидан далолат беради. Бу суратлар абадий қолади. Футбол либоси билан ўз мамлакатингни намойиш этасан, у эса кўриниб туриши керак".


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика