Месси: "Мен ҳеч қачон тарихдаги энг яхши футболчиман деб айтмаганман"
06 дек 2021 00:27
Новости
Месси: "Мен ҳеч қачон тарихдаги энг яхши футболчиман деб айтмаганман"
Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси "Ўзингизни тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайсизми?", деган саволга жавоб берди.
"Мен ҳеч қачон тарихдаги энг яхши футболчиман деб айтмаганман ва сизни шундай ўйлашга мажбур қилмайман. Мен учун энг яхши деб ҳисобланишимнинг ўзи кифоя.
Ҳеч қачон Марадона билан солиштиришларини ёқтирмасдим. Илгари терма жамоага нисбатан айтилаётган танқидлар мени безовта қиларди. Олдин Аргентина термаси билан ёмон дамларни бошдан кечирганман", - дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Парижда "Олтин тўп"ни топшириш маросими бўлиб ўтди. ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси еттинчи марта ушбу совринни қўлга киритди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии