Месси икки натижа бўйича кучли ўнлик ва кучли бешликка кирди
28 сен 2022 21:20
Новости
Месси икки натижа бўйича кучли ўнлик ва кучли бешликка кирди
Месси – терма жамоалар миқёсидаги энг яхши учинчи тўпурар!
35 ёшли форварднинг жарима зарбасидан урилган голлари 59 тага етди ва у мазкур натижа бўйича топ-10 ўйинчилар рўйхатига киришга эришди. У бразилиялик тўпурар дарвозабон Рожерио Сени ҳамда Марселиньо Кариока билан тенглашди.
1. Жуниньо Пернамбукано – 77 та;
2. Пеле – 70;
3-4. Виктор Легроталье – 66;
3-4. Роналдиньо – 66;
5. Дэвид Бекхэм – 65;
6-7. Диего Марадона – 62;
6-7. Зико – 62;
8. Рональд Куман – 60;
9-10. Рожерио Сени, Марселиньо Кариока, Лионель Месси – 59;
11. Криштиану Роналду – 58.
Шунингдек, Лео терма жамоадаги юбилей 100-ғалабасини (167-ўйинида) қўлга киритиб, бу борада кучли бешликка кирди. У Хави (133 баҳсда 100 ғалаба) билан тенглашди.
1. Серхио Рамос – 131 ғалаба;
2. Икер Касильяс – 121;
3. Роналду – 113;
4. Гуардадо – 102
5. Хави ва Месси – 100 тадан.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси терма жамоа ва клуб миқёсида 779 та гол урган. Бу борада ундан олдинда фақатгина Криштиану Роналду бор – 816 гол.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии