Месси – терма жамоалар миқёсидаги энг яхши учинчи тўпурар!
28 сен 2022 09:00
Янгиликлар
Месси – терма жамоалар миқёсидаги энг яхши учинчи тўпурар!
Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Аргентина терма жамоаси Ямайкани 3:0 ҳисобида таслим этди.
Учрашувда дублга эришган Лионель Месси миллий жамоадаги голлари сонини 90 тага етказиб, термалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Мухтор Дахари (Малайзия, 89 та гол)ни қувиб ўтди.
Мессидан олдинда эса Эрон футболи афсонаси Али Дайи (109) ҳамда мутлақ рекордчи Криштиану Роналду (117) бор.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли ҳужумчи 2005 йил Аргентина ТЖда дебют қилган ва ҳозиргача 164 та учрашувда қатнашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар